Россия ва Туркия президентларининг Сурия бўйича музокаралар бўлиб ўтган Сочидаги учрашуви якун топганидан кейин 48 соат ўтгач, Россия жанговар авиацияси Суриянинг Идлиб вилоятига кенг кўламли авиазарбаларни тиклади. Россия жанговар авиациясининг ҳаво ҳужумлари билан бир қаторда суриялик ҳарбийлар ҳам кўп соатлар давомида кучли ҳужум уюштирмоқда – исёнчилар назоратидаги ҳудуд ракета тизимлари, РСЗО ва артиллерия ёрдамида ўққа тутлмоқда.
Бу Авиа.про ахборот-янгиликлар агентлиги аввалроқ хабар берганидек, Идлибга ҳужум амалда бошланганидан далолат беради.
Тақдим этилган фотосуратларда Суриянинг Идлиб вилояти ҳудудида кўплаб артиллерия зарбаларини кўришингиз мумкин.
Аслида, зарбалар Россия ва Туркия раҳбарлари ўртасидаги музокаралар тугаганидан 48 соат ўтиб қайта бошланган эди, бу вақт ичида, аввал айтиб ўтилганидек, Эрдоған Владимир Путинни Идлибда исёнчи гуруҳларнинг қолиишига ишонтира олмади. Бу Идлибга ҳужум 1 октябрь куни бошланиши режалаштирилгани Сурия ҳарбийлари томонидан илгари тақдим этилган маълумотларни тўлиқ тасдиқлайди.
Маълумки, Россия жанговар авиацияси Идлибга ҳужум қилишга тайёргарлик кўришда ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, террорчилар Ҳама вилояти ҳудудидан CАА позицияларини қайта тиклашга ва қарши ҳужумга ўтишга урингани, бироқ Россия ҲҲК кучли ҳаво ҳужумлари натижасида жангари кучлар йўқ қилингани хабар қилинмоқда.
Россия авиацияси ва Сурия артиллерияси Идлибни қаттиқ бомбардимон қилишни бошлади
Суриянинг Идлиб вилоятидаги сукунат ўрнини кескин равишда қаттиқ бомбаримон эгаллади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси