"Исломофобия мусулмонлар нигоҳида" маърузасининг мақсади диний мансублиги туфайли мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш даражасини холисона баҳолаш эди. Ишда ушбу муаммонинг ҳақиқий статистик маълумотлари кўрсатилди.
Бундан ташқари, тадқиқотда мусулмонлар орасида таълим даражаси юқори эканлиги қайд этилган бўлиб, уларнинг 90,7%и университет битирувчилари ҳисобланади.
Сўровда қатнашган мусулмонларнинг учдан икки қисми исломофобияни Америка жамиятида катта муаммо деб ҳисоблашади, жумладан 76,7% аёллар ва 58,6% эркаклар уни ўз бошидан кечирганларини айтишган. Респондентларнинг 93,7% исломофобия уларнинг эмоционал мувозанатига катта путур етказади ва қўрқувларга сабаб бўлади, дейди.
Аёллар – исламофобиянинг асосий қурбонлари
Калифорния Беркели университети ўтказган социологик тадқиқот АҚШда аёллар исломофобиянинг асосий қурбони эканини исботлади. Ёшлар эса, ўз йўналишларида негативликдан қўрқиб, исломга мансубликларини тез-тез яшириб туришади, дея хабар беради The Washington Post.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди