Агентлик маълумотларига кўра, ракета учириш Тоянгри полигонида (Чагандо провинцияси) бўлиб ўтган. "Хвасон-8" ўзига хос хусусиятларни тўлиқ тасдиқлади ва синов муваффақиятли, деб тан олинди.
"Биринчи синов тариқасида учириш пайтида миллий мудофаа олимлари навигация бошқаруви ва фаол қисмида ракета барқарорлигини, шунингдек, унинг техник хусусиятларини, жумадан, бошқариладиган маневр ва гипертовушли учувчи жанговар қисм ажратилган парвоз хусусиятларини тасдиқлади," - дейилади KCNA расмий релизида.
Ракета учирилганини Жанубий Корея ҳам тасдиқлади. Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (JCS) маълумотларига кўра, ракета 50 км баландликда 200 км масофани босиб ўтган, унинг тезлиги эса, товуш тезлигидан ошган (гипертовушли ҳисобланиш учун қурол камида 5 мах тезликда учиши лозим). thedrive.com порталининг кўрсатишича, айрим экспертлар KCNA эълон қилган фотосуратдаги ракета Хитойнинг DF-17 гипертовушли ракетасига ўхшашлигини кўрган.
Шимолий Корея "гипертовушли" ракетани синовдан ўтказди
Шимолий Корея гипертовушли қурол пойгасига қўшилган кейинги мамлакатга айланиши мумкин. 29 сентябрь куни КХДР Марказий ахборот агентлиги (KCNA) Мудофаа фанлари Академияси «Хвасон-8» янги гипертовушли ракетанинг синов тариқасида учирилишини ўтказди, деб хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси