Муфтийнинг сўзларига кўра, толиблар ҳатто Афғонистоннинг барча имомлари раҳбарини ҳам қўлга олган, бироқ бироз вақтдан сўнг уни гаров эвазига қўйиб юборишган. "«Толибон»нинг руҳонийларга бўлган асосий даъвоси шундаки, биз уларга собиқ ҳукуматга қарши курашган вақти ёрдам бермадик. Ҳозир кўплаб имомлар қочиб юрибди", - дейди Абдул Қодир. Унинг айтишича, ўзи ҳам яшириниб юрибди: ўзи бир вилоятда дўстлари ва қариндошлари билан яшайди, оиласи эса бошқа вилоятда.
Муфтий, шунингдек, Афғонистонда ислом тақдири учун хавотир билдирди: «Толибон» келиши билан мамлакатда «ал-Қоида», «Лашкар-И-Тайба» ва «Ислом давлати» каби террористик гуруҳлар фаоллашиб, бир-бири билан урушни бошлаши мумкин. "Ислом террорчилар қўлида фақат ўйинчоқ, қотиллик ва урушга баҳона бўлади", - дейди у.
Афғон муфтийси «Толибон»дан шикоят қилди
Афғонистон руҳонийлари «Толибон» томонидан мунтазам равишда зўравонлик ва қийноқларга солинмоқда, таъқиблар туфайли кўплаб имомлар яширинишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида «lenta.ru»га интервьюда муфтий Абдул Қодир айтди (исми хавфсизлик сабабларга кўра ўзгартирилган).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди