Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошини ит танасида чизган швециялик карикатурачи йўл-транспорт ҳодисасида қийналиб, халок бўлди, хабар қилади BBC News маҳаллий ОАВга таяниб.
Ларс Вилкс Швеция жанубидаги Маркарюд шаҳрига яқин жойда юк машинасига тўқнашган пайт полициячилар ҳамроҳлигида автомобилда кетаётганди. Икки нафар полициячи ҳалок бўлган, юк машинаси ҳайдовчиси жароҳатланган.
Полиция баёнотида айтилишича, тўқнашув қандай рўй бергани ҳозирча номаълум.
Вилкс 2007 йилда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чизган карикатураси туфайли ўлим билан таҳдид қилинганидан кейин полиция ҳимоясида яшаган. У пайғамбарининг визуал тасвирини таҳқирловчи деб ҳисоблайдиган кўплаб мусулмонларни ҳақорат қилганди. Карикатура ўшанда вазиятни юмшатиш учун Бош вазир Фредерик Ройнфелдтни 22 та мусулмон давлатидан келган элчилар билан учрашишга мажбур қилган
Яна бир бадбахт карикатурачининг жони суғириб олинди
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар муаллифи Ларс Вилкс Швецияда рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида аянчли равишда ҳалок бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси