Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Роспотребнадзор сентябр ойида Россияда ОИВнинг тарқалиши ҳақида хавотирли маълумотларни эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, бу рақамлар Европа Иттифоқига қараганда 10 баравар кўп.
Камтарона мода бир неча мавсум давомида дунёдаги етакчи кутюрьеларнинг эътиборини жалб қилмоқда.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Twitter орқали мисрликлар, араблар ва мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган куни билан табриклади, деб хабар қилади Ahram online.
Британия парламентининг Консерватив партиядан депутати Дэвид Эмессга Эссекс штати Ли-Он-Си шаҳри черкови қабулхонасида сайловчилар билан учрашув вақтида бир неча марта пиоқ билан зарба беришди. Бу ҳақида BBC News хабар қилди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва билан иттифоқдош барча мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам рус тилига ихтисослашган мактаблар ташкил этилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Тожикистонда Россия методологияси бўйича бешта рус мактаби очилади. Ҳозирда Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланяпти. Арманистон ҳам бу лойиҳага қизиқиш билдирмоқда.
Россиядаги муҳожирлар орасида янги тенденция пайдо бўлди: мамлакатга Марказий Осиёдан аёллар кўпроқ кириб кела бошлади. «Миграциянинг аёл қиёфаси» халқаро анжумани қатнашчилари шундай хулосага келишди.
Саудиялик машҳур олим сешанба куни қамоқда вафот этди. Бу ҳақида хабар берган саудиялик инсон ҳуқуқлари ташкилоти қиролликда инсон ҳуқуқларининг даҳшатли тарзда бузлаётганини таъкидлади.
Бутун мамлакат бўйлаб ахборот сессиялари, тўгараклар ташкил қилинади, туб жойли аҳоли масжидларга таклиф қилинади.
Мали Бош вазири Шогел Какалла Маига Франция ҳарбийларининг мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган террорчиларни тайёрлашга алоқадорлиги ҳақида рад этиб бўлмайдиган далилларга эга, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Европага қочиб кетган ХХР полиция офицери хитойлик хавфсизлик кучлари қандай қилиб сохталаштирилган ишлар бўйича батафсил кўрсатмалар олиш учун ҳибсга олинган уйғур мусулмонарни қийноққа солиши ҳақида гапириб берди, деб хабар қилади lenta.ru сайти CNN га таяниб.
Нобел қўмитаси 2021 йил учун адабиёт бўйича мукофот совриндорини эълон қилди. У келиб чиқиши Занзибарлик бўлган, Буюк Британияда яшаб ижод қилаётган Абдулраззоқ Гурна бўлди. Мукофот "мустамлакачилик оқибатлари ва маданиятлар ва қитъалар ўртасида йўқолиб бораётган қочқинлар тақдирини муросасиз тадқиқ қилгани учун" тақдирланди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китоб қилиб айтишича, 2050 йилга бориб ер юзида кекса аҳолининг (65 ёшдан ошган) улуши 1,5 млрд. га етади ёки сайёрамиз аҳолисининг 22 фоизидан кўп бўлади экан. Ёши улуғ инсонларнинг муаммолари ва қариш мавзусига эътиборни кучайтириш мақсадида 1990 йилда БМТ 1 октябрни халқаро кексалар куни деб эълон қилувчи резолюция қабул қилди.