Комиссиянинг батафсил ҳисоботи сешанба куни эълон қилинади, аммо Сове Le Monde газетаси билан баъзи тафсилотларни ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, Франциядаги 115 минг собиқ ва ҳозирги католик руҳонийлари орасида 2900 дан 3200 кишигача турли хил жинсий зўравонликларда иштирок этгани аниқланган.
"Бу ҳали минимал баҳолаш", - деди Жан-Марк Сове.
Комиссия тўплаган далиллар черков, суд ва полиция архивларига, шунингдек, қурбонларнинг тан олишларига асосланган.
Уларнинг ҳар бирига комиссия далил тўплади.
Жинсий жиноятлар мустақил тергов бошқа мамлакатларда черковларда шов-шувли жанжаллардан кейин 2018 йилда француз католик черкови томонидан бошланган эди. Шунда бутун дунёда – АҚШ дан тортиб Австралиягача католик руҳонийлари томонидан минглаб болалар номусига тажовуз қилиш ҳолатлари юзага чиқди.
Сове Le Monde газетасига маълум қилишича, комиссия улар бўйича жиноий иш қўзғатиш мумкин бўлган 22 та зўравонлик ҳолати бўйича далиллари прокурорларга топширган.
Унинг сўзларига кўра, епископлар ва бошқа юқори мансабли черков хизматчиларига ҳалигача тирик бўлган руҳонийларга айбловлар ҳақида маълум қилинган.
Комиссия врачлар, социологлар, тарихчилар ва илоҳиётчилардан иборат эди. Икки ярим йил мобайнида улар 6500 нафар жиноятларнинг гувоҳлари ва қурбонлари билан суҳбатлашди. Комиссиянинг ҳисоботи 2500 саҳифани ташкил этди.
Рим-католик черковининг The Tablet нашри ходими Кристофер Лэмнинг сўзларига кўра, жинсий зўравонликлар билан боғлиқ можаролар черковда охирги 500 йил ичидаги энг катта инқирозга олиб келди.
Шу йил, аввалроқ папа Франциск черков қонунчилигини ўзгартирди ва руҳонийларнинг жинсий зўравонлик учун жавобгарлигини кучайтирди.
Янги қоидаларга кўра жинсий зўравонлик, болаларни калтаклаш, болалар порнографиясини сақлаш ва жинсий жиноятларга «ҳомийлик» қилиш каноник ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади.
Француз католиклари сафларида минглаб педофил руҳонийлар аниқланди
Франция католиклар черковида 1950 йиллардан бошлаб минглаб педофил руҳонийлар фаолият кўрсатган, деди Жан-Марк Сове черковидги жинсий зўравонлик ҳолатларини тергов қилиш бўйича мустақил комиссия раҳбари.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси