close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Расулуллоҳнинг Рамазон ойи киришидан олдинги ҳолатлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёдан бутунлай юз ўгирган ва Аллоҳ таолога бутун борлиғи билан талпинган зот эдилар. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини ҳар вақт хурсандчилик ва шодлик билан кутиб олар эдилар. Чунки бу ой тоат-ибодат, сахийлик, раҳмат ва барака мавсуми саналади. Бундан ҳам ортиқ хурсандчилик борми?! Аллоҳ тоало Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

“Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик) ларидан яхшироқдир” (Юнус сураси, 58-оят). Дарҳақиқат, Аллоҳ нозил қилган Қуръон ва Рамазон рўзаси бошчилигидаги фарз ибодатларни ҳурсандчилик билан қабул қилиш банда учун ўткинчи дунё матоҳларидан минг чандон афзал!
Аллома ас-Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Икки дунё саодатини қозонишга сабаб бўладиган дин неъмати билан тезда барҳам топадиган ўткинчи дунё матоҳлари орасида катта фарқ бор. Аллоҳ таоло мазкур оятда Ўз фазли ва раҳмати билан ҳурсандчилик қилишга буюрган. Зеро, бу нафснинг тинчланиш, фаоллашиш ва Аллоҳга шукр этишга, илм ўрганиш ҳамда имон нури зиёдалашишида бор кучи ва рағбатини сарфлашгаундайди.Буни мақталган хурсандчилик ва шодланиш деса арзийди.
Дунёнинг шаҳват ва лаззатлари ёки ботил ва ноҳақ нарсаларига хурсанд бўлиш эса, ман этилган хурсандчилик саналади. Аллоҳ таоло Қорун қавмининг тилидан сўзлаб, шундай марҳамат қилган:
"... Мағрурланмагин! Чунки, Аллоҳ мағрурланувчиларни суймас” (Қасос сураси, 76-оят). Шунингдек, Аллоҳ таоло бошқа оятда ботил нарсалар билан қувонган қавм ҳақида шундай деган:
“Чунки уларга пайғамбарлари хужжатларни келтирганларида улар ўзларининг олдиларидаги (дунёвий) билимлари билан шодландилар. Уларни ўзлари (йўқ нарса деб) масхара қилиб юрган (азоб) ўраб олди” (Ғофир сураси, 83-оят)”.
Шуни яхши англамоқ лозимки, қурбат вақтлари ва яхшилик паллалари инсонни Аллоҳга янада тезроқ яқинлаштиради, Унга бўлган муҳаббатини оширади, Унинг розилиги поғоналаридан баландлик сари бориши ва олға юришига замин яратади. Бундай вақтларда банда қаршисида тоат-ибодатлар меваларини ғарқ пишган ҳолда кўради ва енгини шимариб, Аллоҳнинг тоатига бел боғлаб, ибодат меваларини териб олади!
Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалларида ҳам кўриш мумкин. У зот Рамазон ойини алоҳида тайёргарлик билан кутиб олар эдилар. У зот ҳам ташқи аъзоларини, ҳам нафсини бунга тайёрлар эдилар. Шу йўл орқали яхшиликлар ойини очиқ юз билан кутиб олар, тоат-ибодатларга хурсандчилик билан киришар ва ҳар бир фурсатдан унумли фойдаланиб, рўза мавсумининг савобларини тўлалигича қўлга киритар эдилар.

Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase