Аллоҳ таоло: «Биз ўша Охират диёрини Ер юзида зулму зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир» (Қасос сураси, 83-оят), деб айтган.
673/1. Абу Саид Абдураҳмон ибн Самурадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдураҳмон ибн Самура, амирликка ўзинг талабгор бўлма! Чунки ўзинг талабгор бўлмасдан, сени амир этсалар, у ҳолда Аллоҳ Ўзи сенинг мададкоринг бўлади. Агар ўзинг талабгор бўлиб, амир бўлсанг, бу ҳолда Аллоҳ ўзингга топшириб қўяди. Ва яна агар сен бир нарсага қасам ичсанг, кейин яхшилик унинг аксида бўлса, ўша яхшисини ихтиёр қилгин-да, бузган қасамингнинг каффоратини бергин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
674/2. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Зарр, мен сени бечораҳол киши, деб биламан. Ўз нафсимга нимани яхши кўрсам, сенга ҳам ўша нарса бўлишини яхши кўраман. Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
675/3. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени ҳам бирор ерга бошлиқ қилмайсизми?» деганимда, у зот қўллари билан елкамга уриб: «Эй Абу Зарр, сен бечораҳол бир кишидирсан. Бошлиқлик бу дунёда омонат, Қиёматда эса хўрлик ва надоматдир. Фақатгина ким ҳақ йўл билан уни қўлга киритиб, ҳаққини яхши суратда адо этса, хўрлик ва надомат йўқдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
676/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар амир (бошлиқ) бўлишга кўп рағбат қиласизлар. Ваҳоланки бошлиқлик Қиёмат куни надоматдир», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.
- Создано 16 Октябр 2022
- 13344 марта кўрилди
81-БОБ. Амирликни ўзи сўраб курсига ўтиришдан қайтариш ҳамда тайин этилмаса ёки мажбурият бўлинмаса, уни тарк қилишнинг афзаллиги
- Создано 16 Октябр 2022
- 16187 марта кўрилди
82-БОБ. Подшоҳ, қози ва бошқаларнинг иш бошқариш учун солиҳ вазирларни олиб, аъёнларнинг ёмонини яқинлаштирмай, маслаҳатларидан четланишларига тарғиб баёни
Аллоҳ таоло: «У кунда дўстлар бир-бирига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)» (Зухруф сураси, 67-оят), деб айтган.
677/1. Абу Саид ва Абу Ҳурайралардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир пайғамбарни юборса ёки халифани тайин этса, албатта, уларнинг икки қисм сирдошлари бўлади. Бири яхшиликка буюриб, унга далолат қилади. Иккинчиси ёмонликка буюриб, унга далолат қилади. Аллоҳ асраган одам пок кимсадир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
678/2. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳ бир амир (бошлиқ) га яхшиликни ирода қилса, унга ростгўй вазирни насиб қиладики, бошлиқ эсидан чиқарган нарсани у эсига солади. Агар эсида бўлса, уни рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Бордию Аллоҳ бошлиққа ёмонликни ирода қилса, унга ёмон вазирни насиб қиладики, агар бошлиқнинг эсидан чиқса, у эсига солмайди. Агар эсласа, ёрдам бермайди», дедилар. Бу ҳадисни Абу Довуд Имом Муслимнинг шартларига мувофиқ яхши иснод билан ривоят қилганлар.
- Создано 16 Октябр 2022
- 95 марта кўрилди
84-БОБ. Ҳаё ва унинг фазилати ҳамда унга одатланмоққа тарғиб қилиш ҳақида
680/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ансорий бир киши олдидан ўтаётгандилар, у ансорий биродарига насиҳат қилиб турган экан (яъни жуда қаттиқ ҳаёли бўлма! Ўзингга қийин бўлади, деб). Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Буни ўз ҳолига қўйгин. Чунки ҳаё иймондандир (яъни иймони бор кишининг ҳаёси бўлади)», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Ҳаё иймонни мукаммаллигидандир. Чунки ҳаёли киши ёмон амалларни қилишдан ўзини тўхтатади. Ҳаё тоатга ундайди. Ҳаё инсон хилқатида бор бўлган ғариза бўлиб, хулқланиш, уни касб қилиш ва шариат одобларига амал қилиш орқали кучайтирилади.
681/2. Имрон ибн Ҳусайндан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё ҳамиша яхшилик олиб келади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Ҳаёнинг ҳаммаси хайрлидир», дейилган.
682/3. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Иймоннинг етмиш нечта ёки олтмиш нечта ҳам бўлаги (шўъбаси) бордир. Уларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир. Энг пасти йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам ўша иймон бўлакларидан биридир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
683/4. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам парда ортидаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Агар у зот бирор нарсани кариҳ кўрсалар, биз у зотнинг юзларидан билиб олар эдик. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Уламолар: «Ҳаё бир хулқдирки, кишини ёмон иш қилгани қўймайди. Ҳамда ҳақдорнинг ҳаққини адо қилишда пайдо бўладиган сустликдан ман қилади», дейишган.
Абулқосим Жунайд айтадилар: «Ҳаё — Аллоҳнинг неъматларини ва ўзининг шукридаги қусурликни ҳис этишдир. Буларнинг ўртасидаги бир ҳолат юзага келадики, у ҳаё деб номланади. Валлоҳи аълам».
- Создано 16 Октябр 2022
- 77 марта кўрилди
83-БОБ. Амирликка, қозиликка ёки бошқа шу каби муҳим вазифаларга ўзи хоҳлаб, талабгор бўлган ҳамда ўзини таклиф қилган кишини ўша мансабга тайин қилишдан қайтариш хусусида
679/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Мен ва амакимнинг икки ўғли Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирдик. Улардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ сизни бошлиқ этган мамлакатнинг баъзи жойларига бизни амир қилсангиз», деди. Иккинчиси ҳам аввалгига ўхшаш сўз айтди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ номига қасамки, биз бошлиқликка талабгор бўлиб, унга хирс қилган бирор кишини у вазифага тайинламаймиз», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
- Создано 16 Октябр 2022
- 118 марта кўрилди
85-БОБ. Сир сақлашнинг фазилати тўғрисида
Аллоҳ таоло: «Аҳдга вафо қилинглар. Зеро аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир» (Исро сураси, 34-оят), деб айтган.
684/1. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан жинсий алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
685/2. Абдуллоҳ ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Умарнинг розияллоҳу анҳу қизлари Ҳафса бева бўлиб қолганида, Умар розияллоҳу анҳу Усмон ибн Аффонга йўлиқиб, Ҳафсани Усмонга розияллоҳу анҳу таклиф қилиб: «Хоҳласангиз, қизим Ҳафсани сизга никоҳлаб қўяман», дедилар. Усмон розияллоҳу анҳу: «Бир ўйлаб кўраман», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Бу гапдан кейин бир кеча кутдим. Сўнгра Усмон розияллоҳу анҳу менга йўлиқиб: «Равшан бўлдики, бугунги кунда уйлана олмас эканман», дедилар. Кейин Абу Бакр Сиддиққа розияллоҳу анҳу йўлиқиб. Агар хоҳласангиз, қизим Ҳафсага сизни уйлантириб қўяман», десам, у зот бирор нарса демай жим турдилар. Мен Усмонга розияллоҳу анҳу нисбатан Абу Бакрдан розияллоҳу анҳу хафа бўлдим. Шундан бир неча кун ўтгач Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам совчи бўлдилар. Мен қизимни Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам никоҳлаб қўйдим. Кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳу менга йўлиқиб: «Эй Умар, қизингни менга таклиф қилганингда бирор жавоб қилмасдан жим турганимдан хафа бўлган бўлишинг мумкин», дегандилар. Мен: «Ҳа», деб жавоб бердим. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Сен қизингни таклиф этганингда бирор монеълик йўқ эди. Лекин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қизингни никоҳларига олиш истаклари борлигини билар эдим. Мен у зотнинг сирларини фош қилмай, деб жавоб бермадим. Агар у зот қизингни никоҳларига олмаганларида, албатта, мен олар эдим», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари.
686/3. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳамма хотинлари у зотнинг ҳузурларида туришган эди. Шу пайт қизлари Фотима розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Фотиманинг розияллоҳу анҳу юришлари оталарининг юришларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Оталари Фотимани кўриб: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим», деб пешвоз чиқдилар. Кейин ўнг томонларига ёки чап томонларига ўтказдилар. Ва қулоқларига ниманидир пичирлаб гапирдилар. Фотима розияллоҳу анҳу бу сўздан қаттиқ йиғладилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қизларидаги бетоқатликни кўриб, яна қизларининг қулоғига ниманидир пичирладилар. Фотима розияллоҳу анҳу бундан кулдилар. Шунда мен Фотимага розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шунча хотинлари ичида сизни хослаб, сир айтсалар, сиз нимага йиғлайсиз?» дедим. Кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб кетганларида, Фотимадан розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сенга нима дедилар?» деб сўрасам, у: «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам сирларини фош қилмайман», деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, мен яна Фотимадан розияллоҳу анҳу: «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима розияллоҳу анҳу: «Энди майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қилаяпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Лафз Имом Муслимники.
687/4. Собит розияллоҳу анҳу Анасдан розияллоҳу анҳу қилган ривоятларида, Анас розияллоҳу анҳу: «Мен болалар билан ўйнаётган эдим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ҳузуримизга келиб, салом бердилар ва мени бир иш билан бир жойга юбордилар. Ўша хизмат сабаб бўлиб, онамнинг хизматларидан кечикдим. Қачонки онам ҳузурларига келсам, онам: «Нима учун кеч қолдинг?» деб сўрадилар. Мен: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар», дедим. Онам: «Нима иш экан?» деб сўрадилар. Мен: «У – сир», деб айтдим. Шунда онам: «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам сирларини ҳеч бир кишига айтмагин», дедилар. Анас розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, эй Собит, агар у сирни бирор кишига айтганимда, сенга аллақачон гапириб берган бўлар эдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Имом Бухорий эса баъзисини қисқа ҳолатда ривоят қилганлар.
Яна мақолалар...
- 86-БОБ. Аҳдга вафо қилиш ҳамда ваъда қилган нарсани кечиктирмай бажаришнинг фазилати ҳақида
- 87-БОБ. Одатланган яхши амалларда бардавом бўлишнинг фазилати ҳақида
- 88-БОБ. Одамлар билан гаплашганда ширин сўз, очиқ чеҳрали бўлишнинг маҳбублиги тўғрисида
- 89-БОБ. Гапирилаётган кишига тушунарли қилиб сўзлашнинг ҳамда тушунмаса, такрор гапирмоқнинг маҳбублиги ҳақида