close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

88-БОБ. Одамлар билан гаплашганда ширин сўз, очиқ чеҳрали бўлишнинг маҳбублиги тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни мудом камтар, тавозуъли бўлинг)» (Ҳижр сураси, 88-оят).

«Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта, (саҳобаларингиз) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар» (Оли Имрон сураси, 159-оят),  деб айтган.

692/1. Адий ибн Ҳотамдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Озгина нарса бўлса ҳам садақа беришнинг маҳбублиги, агар бирор нарса топа олмаганда эса чиройли сўзини аямаслиги маълум бўляпти.

693/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

694/3. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга: «Яхшиликлардан бирортасини паст санамагин. Биродарингга йўлиққанингда кулимсираб қарашдаги яхшиликни ҳам паст санамагин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase