close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

101-БОБ. Таомни айбламай, уни мақташнинг маҳбублиги ҳақида

734/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳеч вақт таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари бўлса, ундан едилар. Агар кўнгиллари тусамаса, уни тарк қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам эргашган ҳолда мусулмон киши таомни айбламаслиги лозим. Чунки таомни айб-лаш мутакаббирлик ва ҳаддан ошишлик белгисидир.

735/2. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам аҳлияларидан нонхўрак сўрадилар. Шунда улар: «Бизда фақат сирка бор», дейишди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уни келтиришни буюрдилар. Ва уни еятуриб: «Мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка, мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Озгина егулик нарса олиб келинса ҳам уни мақтаб қўйишнинг маҳбублиги аён бўлмоқда.

 

102-БОБ. Рўзадор киши таомга таклиф қилинса оғзини очишни хоҳламаганда айтадиган нарсалар тўғрисида

736/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз таомга чақирилса, қабул қилсин. Бордию рўзадор бўлса, унинг ҳаққига дуо қилсин. Оғзи очиқ бўлганда эса, овқатлансин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

104-боб. Таомни ўз олдидан ейиш ҳамда беодоблик ила овқатланадиган кишини тартибга чақириб насиҳат қилиш ҳақида

738/1. Умар ибн Абу Саламадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам қара-морларида бўлганимда, қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда) , у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

739/2. Салама ибн Акваъдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади, Бир киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. У зот: «Ўнг қўлингда егин», дедилар. Ҳалиги киши: «Бунга қодир эмасман», деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қодир ҳам бўлмагин», бундай қилишдан фақат мутакаббирлиги ман қилди холос, дедилар. Шундан кейин ҳалиги киши (ўнг) қўлини оғзига кўтара олмади. Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Бу ерда Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам мўьжизалари содир бўлди. Бу киши қўлини кўтаришга қодир бўла олмади. Ана шу кишининг исми Буср ибн Роъийдир.

103-БОБ. Бирор киши овқатга чақирилсаю у ўзи билан бошқа бир кишини эргаштирса, айтиладиган нарсалар

737/1. Абу Масъуд ал-Ансорийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, бешинчиси этиб Расулуллоҳни соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам чақирди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бошқа бир кишини олиб келдилар. Унинг эшиги олдига яқинлашганларида у зот уй эгасига: «Бу киши менга эргашиб келди. Агар хоҳласанг, бунга изн бер, кирсин. Агар хоҳламасанг, қайтиб кетади», деганларида, уй эгаси: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг киришига изн бераман», деб айтди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

105-БОБ. Жамоат билан овқатланганда хурмо ва шунга ўхшаш меваларни бир луқмада иккитадан тановул қилишдан қайтариғи, бу фақат биродарлари изни билангина жоизлиги ҳақида

740/1. Жабала ибн Суҳайм розияллоҳу анҳу  ривоят қилиб айтдилар: «Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўтиб: «Бир луқмада икки хурмо еманглар. Чунки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилишдан қайтарганлар. Фақат биродаринг изн берса, жоиз, деганлар», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase