close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

111-БОБ. Ичимлик ичишнинг одоби, бир нарса ичганда идишнинг ташқарисида уч марта нафас олиш ва сув идишни ўнгдан айлантиришнинг маҳбублиги ҳамда сув ичаётганда идиш ичида нафас олишнинг кароҳияти ҳақида

755/1. Анасдан розияллоҳу анҳу  ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ичимлик ичсалар, сув идишни ошзларидан ташқарига олиб, уч марта нафас олардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Бирор ичимликни уч ҳўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар ҳўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги аён бўлади. Албатта бундай қилишнинг сиҳат-саломатлик учун фойдалари кўп.

756/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Икки ва уч ҳўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: «Бисмиллаҳ», денглар. Ичиб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳ», деб айтинглар», дедилар. Имом Термизий равоятлари.

757/3. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сув ичаётганда идишнинг ичида нафас олишдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

758/4. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам сув қўшилган сут олиб келинди. У зотнинг ўн томонларида аъробий, чап томонларида эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу эдилар. Расулуллоҳ «Ш ундан ичиб аъробийга бер дилар. Ва: «Ўнгдан беринглар», деб айтдилар. Имоми Бухорий ва Муслим ривоятлари.

759/7. Сақл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам бир ичимлик олиб келинди. Ундан ичдилар. Ўнг томонларида бир ёш бола, чап томонларида эса ёши катта саҳобалар бор эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги ёш болага: «Бу идишни мана бу ёши катталарга аввал беришимга ижозат берсанми?» деганларида, ёп бола: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, сиздан оладиган насибамга ҳеч бир кишини ўзимдан ортиқ кўра олмайман», деди. Бас, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам идишни боланинг қўлига бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Ўша ёш бола Ибн Аббос эдилар.

 

112-БОБ. Меш ва шунга ўхшаш идишларнинг огзидан ичишнинг кароҳияти ва бу танзиҳий (пок) кароҳият бўлиб, ҳаром кароҳият эмаслиги тўғрисида

760/1. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам мешларнинг оғзини букиб, сув ичишдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

761/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам меш ёки бошқа идишларнинг орзидан сув ичишини таъқиқладилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

762/3. Ҳассон ибн Собитнинг розияллоҳу анҳу сингиллари Кабшата бинти Собитдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кириб, ОСИҒЛИҚ турган мешдан тик туриб сув ичдилар. Кейин мен бориб мешнинг ОҒЗИНИ (муборак бўлгани) учун кесиб олиб қўйдим. Имом Термизий ривоятлари,

Бу саҳобия хотин мешнинг ОРЗИНИ кесиб олишларига сабаб, Расулулллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам муборак оғизлари теккан нарсани эъзозлаш, бошқаларнинг қўлига тушиб, беҳурмат бўлишидан сақлаш учун, шундоқ қилдилар. Бу ҳадисдан мешнинг оғзидан сув ичилса ҳам дурустлиги ва юқоридаги икки ҳадисдан ичмаслик афзал ва комиллиги англашилади.

114-БОБ. Тик туриб бирор ичимлик ичишнинг жоизлиги, аммо ўтириб ичиш афзал эканлигининг баёни

Бу бобимизга Кабшата бинти Собитдан ривоят қилинган 762- ҳадис ҳам далил бўлади.

765/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳни соллоллоҳу алайҳи васаллам замзам суви билан сийлаганимда, у зот тик туриб ичдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

766/2. Наззол ибн Сабрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу Кўфадаги «раҳаба» дарвозаси олдига келиб, тик туриб (сув) ичдиларда: «Мен Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам худди сизлар мени кўриб турганингиздек, тик туриб ичганларини кўрганман», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

767/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу  ривоят қилинади. Бу зот: «Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам замонларида юрган йўлимизда овқатланиб, тик туриб (сув) ичар эдик», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

768/4. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида: «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ҳам, ўтириб ҳам сув ичганларини кўрдим», дейилган. Имом Термизий ривоятлари.

769/5. Ансадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кишини тик туриб (сув) ичишдан қайтардилар. Қатода розияллоҳу анҳу айтадилар: Биз Анасга розияллоҳу анҳу: «Тик туриб овқатланиш-чи?» десак, Анас розияллоҳу анҳу: «Тик туриб овқатланиш тик туриб сув ичишдан ҳам ёмонроқ ва хунукроқ», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сув ичганларни койир эдилар», бўлиб келган.

770/6. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз тик туриб сув ичмасин. Кимки унутиб, тик турган ҳолда ичиб қўйса, Қайт қилиб юборсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Аввалги учта ҳадисдан тик туриб ичимлик ичиш ва овқатланиш жоизлиги чиқмокда. Аммо кейинга ҳадислардан тик туриб бирор ичимлик ичишнинг макрухдига, тик туриб овқатланишнинг эса унданда қаттиқ кароҳиятли экани чиқмокда. Энди кимки тик туриб бирор нарса ичиб кўйса суннатга хилоф қилгани учун нафсини жазолаш сифатида ичган нарсасини қайт қилиб юбориши маҳбуб амалдир. Албатта суннатга хилоф қилишни қасд этгандагина шундай қилади. Аммо мухолифликни қасд қилмаса ундай эмас.

113-БОБ. Ичиладиган нарсага пуфлашнинг макруҳлиги ҳақида

763/1. Абу Саид ал-Ҳудрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ичиладиган нарсага пуфлашдан ман қилдилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, идишда ифлос нарса кўрсам, нима қилай», деганида, у зот: «Уни тўкиб ташла», дедилар. Ҳалиги киши: «Мен бир нафас билан сувга қонмайман», деганида, у зот: «Ундоғ бўлса, ҳар нафас олганингда идишни оғзингдан узоқ қил», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

764/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сув идишга ОҒИЗНИ тутиб нафас олишдан ёки пуфлашдан ман қилдилар. Имом Термизий ривоятлари.

115-БОБ. Одамларни сув билан сийлаган киши ўзи охирида ичишининг маҳбублиги тўғрисида

771/1. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларни сув билан сийлаган киши ўзи охирги бўлиб ичади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase