108-БОБ. Суяниб ейишнинг кароҳияти тўғрисида
- Якшанба, Окт 16 2022
- 79 марта кўрилди
744/1. Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам «Мен суяниб емайн», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
Хаттобий айтадилар: Ҳадиснинг арабча лафзидаги «ал-муттакий»дан мақсад — остидаги тўшакка яхши жойлашиб ўтиришдир. Бу ерда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Таомни кўп ейиш мақсадида ёстиқ ва бошқа нарсаларга суяниб еювчилар каби эмас, балки омонат ўтириб кифоя қилгудек миқдорида ейман», дедилар. Бу Хаттобийнинг сўзлари эди. Лекин бошқалар «ал-муттакий» бир томонга ёнбошлашдир, дейишди.
745/2. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам икки думбаларини ерга қўйиб ва икки болдирларини тик қилган ҳолда хурмо еб турганларини кўрдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.