close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

107-БОБ. Лаган атрофидаги овқатдан ейишга буюриш ва унинг ўртасидаги овқатни ейишдан қайтариш ҳақида

Бу бобимизга Умар ибн Саламадан ривоят қилинган 738-ҳадис ҳам далил бўлади.
742/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Барака таомнинг ўртасига тушади. Шундоқ экан, унинг атрофидан енглар. Ўртасидан еманглар», деб айтдилар. АбуДовуд ва Термизий ривоятлари.
Фойда: Таомнинг усти ва ўртасидан ейишнинг ка-роҳияти ва унинг атрофидан ейишга буюриш бор. Шу сингари нон ҳам ўртасидан эмас атрофидан бошлаб ейилади.

743/2. Абдуллоҳ ибн Бусрдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам«ғарро» номли лаганлари бор эди. Уни тўрт киши кўтарар эди. Қачонки чошгоҳ вақти бўлиб, чош гоҳ намозини ўқишгач, ўша лаганга нон тўғраб олиб келишди. Ва ўша лаган атрофида тўпланишди. Қачон кўпчилик йирилганда, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам чўккалаб ўтирдилар. Шунда бир аъробий: «Бу қанақа ўтириш?» деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эса: «Аллоҳ мени фазилатли банда қилиб яратган. Мутакаббир ва қайсар этиб яратмаган», деб, кейин яна: «Лаганнинг атрофидаги овқатдан енглар. Тепасидан еманглар. Ўшанда барака бўлади», дедилар. Абу Довуд риволари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase