359-боб. Райҳонга ўхшаш бирор хушбўй нарса тортиқ этилса, уни узрсиз рад этишнинг кароҳияти ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 12562 марта кўрилди
1785/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга райҳонга ўхшаш хушбўй нарса тортиқ этилса, рад қилмасин. Чунки у нарсаларнинг вазни енгил ва ҳиди хушбўйдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1786/2. Анас ибн Моликдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсаларни рад этмасдилар. Имом Бухорий ривояти.