358-боб. Азон айтилгандан кейин фарзни ўқимасдан туриб узрсиз масжиддан чиқиб кетишнинг кароҳияти ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 18309 марта кўрилди
1784/1. Абу Шаъсодан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Биз Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан бирга масжидда ўтирган эдик, муаззин азон айтиб қолди. Бир киши ўрнидан туриб масжиддан чиқиб кетди. У киши чиқиб кетгунича Абу Ҳурайра орқасидан қараб қолдилар. Ва: «Бу киши Абулқосимга осий бўлди, яъни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам буйруқларига итоат қилмади», деб айтдилар». Имом Муслим ривояти.