Илм-фан (328)
Подкатегории
Атрофимиздаги табиатда жуда чиройли ва ажойиб ҳодисалар рўй беради. Улардан баъзилари биз учун одатий ва танишдир - масалан, ҳар куни қуёш чиқиши ва ботиши, ёзда ёмғир ва қишда қор ёғиши, баҳорда дарахтларда куртаклар чиқиши ва кузда барглар тўкилиши. Аммо баъзи табиий ҳодисалар камдан-кам ҳолларда содир бўлади, шунинг учун қадим замонлардан бери одамлар учун сирли ва ҳайратланарли, ҳатто қўрқинчли кўринарди. Бундай ноёб ва қизиқарли табиий ҳодисалардан бири қуёш тутилиши ҳисобланади.
"Бошқа сайёраларга одамларни жойлаштириш учун аёллар коинотга сперматозоидлар танламаси билан жўнатилиши мумкин, таъкидлайди вазнсизлик ҳолатининг спермага таъсирини текширадиган олимлар", - деб ёзади Daily Mail. "Барселонадаги Dexeus аёллар саломатлиги Маркази тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, музлатилган сперматозоидлар коинотга етказиб берилиши мумкин, бу эса "Ер сайёрасидан ташқарида сперматозоидлар банки яратиш имкониятини очиб беради".
Дастлабки цивилизацияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса илм-фан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон эса бу илмий фактни бундан 1400 йил олдин айтиб қўйган: «Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли-буюк бўлди» (Фурқон сураси, 61-оят).
Олимлар минг йиллар давомида сақланиши мумкин бўлган бактериялар ДНКга ахборот киритишга эришдилар. Янги услубият мутахассисларга масалан, инсон ҳужайрасига ёки ҳатто сув молекуласига ахборот ёзишга имкон беради. Яъни ҳозирги кунда ахборот исталган организмда сақланиши мумкин. Шу тариқа Аллоҳ Таоло бизнинг танамиз ҳужайраларида исталган ахборотни сақлаш мумкин қилиб қўйган.
Кўчада XXI аср, нанотехнология даври, эртакларнинг ҳақиқатга айланаётган вақти, илгари фақат орзу қилиш мумкин бўлган нарсалар одатий нарсага, ҳаётнинг бир қисмига, унинг атрибутига айланаётган пайт. Ушбу тараққиётнинг бошида инсон туради, уни инсон ҳаракатга келтиради.
«У тирилтирадир ва ўлдирадир ва Унгагина қайтарилурсизлар» (сура Юнус, 56). Ўлим бу – жонли организмни қўллаб-қувватлаб турадиган барча биологик жараёнларнинг тўхташидир. Жонли организмлар таналари ўлимдан кейин кўп ўтмасдан чирий бошлайди.
Ер юзидаги барча одамларнинг бармоқ излари бир-бирига ўхшамаслиги маълум. Бармоқ изларининг бир-бирига ўхшамаслигига оид маълумотларни турли журналлар ва манбаларда ўқиб қоламиз.
«Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!» (Фуссилат сураси, 53) Табиий яшаш муҳитида ўсимликлар кўплаб организмлар билан йўллари кесишади.
Рўза тутиш, овқатланиш ва сув ичишдан бош тортиш – барибир соғлиқ учун фойдали. Бу жараён дарҳақикат танани зарарли моддалардан тозалайди ва бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган. 2016 йил учун тиббиёт ва физиология соҳасида Нобел мукофоти совриндори деб эълон килинган япониялик Йошинори Осуми "аутофагия механизмларини кашф қилганлиги учун" бу мукофотига сазовор бўлган.
Ҳозирги кунда илм-фан ривожланиб, инсоният учун жуда кўп манфаатлар келтираётгани ҳеч кимга сир эмас. Илм-фан ривожланиб ҳавонинг таркиби яқин 100 йилликда тўла аниқланди. Бизни ўраб турган атмосферада азот (N2) 78%, кислород (O2) 21% ва 1% бошқа кимёвий жиҳатдан пассив газлар (аргон-Ar, карбонат ангдрид-CO2 ва бошқалар)мавжуд.
Хайдар Жамол: «Кўпчилик, жумладан, ҳозирги олимларни ҳам истисно қилмаган ҳолда, фан бу – материализм синоними деб ўйлайди. Эмишки, илмий усул экспериментга ва унинг амалий натижаларини талқин қилишга асосланган. Илм-фан кичик қадамлар билан, қоронғиликда бармоқларни ёзган ҳолда ва номаълумликдан оз-оздан ишончли билим ўзлаштирган ҳолда ҳаракат қилмоқда.
Ген муҳандислиги Ислом олимлари ўртасида Қуръондаги «Худо яратганни ўзгартириш» ибораси туфайли қизғин мунозараларга олиб келади. Қуръонга кўра, шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавони тақиқланган дарахт мевасини ейишга бўлган гуноҳкор истаги билан васвасага солганида уларнинг тавба қилишлари, шунингдек, Худонинг кечиримлилиги ва Ер сайёрасида Аллоҳнинг вакили бўлиш шарафли вазифаси берилишидан қўрқиб кетган.
Одамларнинг орасида баъзан замонавий илм – фан билан кифояланиб диндан беҳожат бўлиш мумкинлигини тасаввур қиладиган кишилар ёки баъзан янги ғоявий қарашлар “идеология” билан кифояланиб, диндан беҳожат бўлиш мумкинлигини тасаввур қиладиган кишилар бордир. Ҳар иккала тасаввур ҳам хатодир. Зеро, ҳеч нарса (кишини) диндан беҳожат қилмаслиги ва инсоннинг ҳаётидаги улкан вазифасини адо этишда унинг ўрнига ўтмаслигини нотиқ воқелик баён қилиб бергандир.