Илм-фан (328)
Подкатегории
Аллоҳ таоло Қуръони каримда осмоннинг қуйидаги хусусиятига алоҳида эътибор қаратади: "Ва осмонни сақлаган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар" (Сура Анбиё, 32). Осмоннинг кўрсатилган хусусияти йигирманчи асрда амалга оширилган илмий тадқиқотлар билан тасдиқланди.
Жаноби пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: «Кимки ёғ суркамоқчи бўлса, қошларидан бошласин. Зеро, бундай қилиши бош оғриғини йўқотади. Қошлар одамзотнинг вужудидаги илк чиққан туклардир». (Ҳаким Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган, заиф)
«Олимлар турли жониворларнинг рақамларни қандай қабул қилганини кўпдан бери ўрганишмоқда. Энди улар, ҳатто асал ташувчи ариларни ҳисобни ўрганиш – ҳар ҳолда оддий қўшиш ва айиришни билишини кашф қилдилар», - хабар беради немис журнали Der Spiegel.
Космосда бўлиб қайтган эркак-мусулмонлар ҳақида кўп нарса маълум. Масалан, Муса Манаров ёки Талгат Мусабаев. Лекин мусулмон-космонавтлар фақат эркаклардан иборат эмас. Ҳайрон қолдингизми, мусулмон аёл космосга учганини билмасмидингиз? Сизни хурсанд қилишга шошилмоқчимиз, ҳа! Космонавтолар орасида Россия кораблида космосга парвоз қилган мусулмон аёл ҳам бор.
Ҳозирги кунда ислом душманлари исломнинг аёлларни камситиши, уларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиши, таълим олиш ва жамият ҳаётига фаол таъсир кўрсатишига имкон бермаслиги ҳақидаги уйдирмалар тарқатишни яхши кўрадилар. Лекин аслида бундай эмас. Илк ваҳий келган пайтдан бошлаб аёллар исломнинг тарқалиши ва юксалишини улкан ҳисса қўшганлар. Агар улар бўлмаганалрида эди, дин бу қадар қисқа муддат ичида миллионлар қалбини забт этмаган бўларди.
Бурчин Мутлу-Покдил – янги галактика турини кашф қилган ёш муслимадир. У мактабда ўқиб юрган чоғларидан физикага қизиқа бошлаган. Эйнштейн ҳақида эссе ёзган ва коинот сирларига қаттиқ қизиқиб қолган. Бурчин ўшандаёқ ҳаётини физикага бағишлашга қарор қилганди.
Новшадил (нашатир), ёки аммоний хлорид бу – рангсиз ёки оқ тусдаги, шиша каби ялтирайдиган тошсимон моддадир. Агар бу моддани сувда эритадиган бўлсак, ўткир ҳидли эритма, аммиак ҳосил бўлади. Табиатда нашатир бу - газ, вулқонлар ва иссиқ манбалар фаолияти маҳсулидир.
Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган мўъжиза ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг Китоби овозининг мўъжизакорлиги Қуръони каримга хос бўлган кўплаб ҳайратланарли феноменлардан бири ҳисобланади.
Қизиқувчан мўминлар кўпинча динозаврлар бўлган ёки бўлмагани ҳақида саволларни беришади. Улар ҳақида муқаддас китобларда ёки Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида бирон нарса деганмилар, дея қизиқиб сўрашади. Биз бу масала ҳақида оят, ҳадис ва тарихий фактлар асосида жавоб излаб кўрамиз. Демак, фактлардан бошлаймиз...
«Ва осмонни қудрат ила бино этдик ва шубҳасиз Биз (уни) кенгайтиргучидирмиз». (Зориёт сураси. 47-оят мазмуни). Дунё чексизми? Ёки унинг чеки-чегараси борми? Айтиш мумкинки, инсоният тарихида бу қадар мунозарага сабаб бўлган бошқа бир мавзу йўқ ва бу борадаги барча баҳсу мунозара ва уринишларга қарамай, масалага ҳеч ким ойдинлик кирита олмаган.
Тарихда бундай ҳолат рўй берган. Александр Македонский Ҳиндистонга келгач, у ерда оддий деҳқонлар Юнонистонда фақат машҳур файласуфлар қўлидан келадиган даражада муҳокама қилишидан ҳайрон қолганди. Буни шу билан изоҳлаш мумкин эдики, Қадимги Ҳиндистон тамаддуни ажойиб натижаларга эришган.
Қуръоннинг илмий мўжизаларини санаган билан адо бўлмайди. Шубҳасиз, уларни пайқамоқ учун инсонда физикага оид бир қатор билимлар бўлмоғи лозим. Зотан, у - коинот хақидаги шоҳ асар, бир томондан оҳангига кўра комил санъат, иккинчи томондан математика ва физикага дахлдор буюк кашфиёт эканлиги кўриниб туради.
Коинотдаги тартиб - Яратувчи мавжудлигини шак-шубҳасиз исботлайди. Чексиз коинотимиз қандай вужудга келгани, унинг ҳаракатда ёки ҳаракатсиз туриши, ундаги тартиб ва мувозанатни ушлаб турадиган қонунлар қандай ишлаши одамларни ҳар доим қизиқтириб келган. Асрлар давомида олимлар ва мутафаккирлар бу масалада сон-саноқсиз тадқиқотлар ўтказган ва кўплаб назариялар таклиф қилган.