«Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 34-оят).
Ушбу оят тафсирида ибн Касир айтадиларки:
«Бу Сир тутилган нарсалар, яъни Аллоҳ Ўзининг тарафида бўлган билимнинг калитларидир. То Аллоҳ улар ҳақида хабар бермагунча, ҳеч ким уларни билмайди. Шундай қилиб, юборилган пайғамбар ҳам, Аллоҳга яқин фаришта ҳам Қиёмат соатининг келишини билмайди. Ундан бошқа ҳеч ким Унинг вақтини очишга қодир эмас. Бундан ташқари, ёмғир қачон ёғишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Фақатгина У ёмғирни ёғдиришга буюрган пайтда бунинг учун жавобгар бўлган фаришталар ва Аллоҳ Ўзининг яратган нарсаларидан хоҳлаган кишилар буни билиб олади. Худди шу нарса она қорнида яширинган ҳомилага, Аллоҳ нима яратишни исташига ҳам тааллуқли. Фақат Яратгувчи унга ўғил ёки қиз бола бўлишни, бахтли ёки бахтсиз бўлишни амр этади, бу учун масъул бўлган фаришталар ва У яратган нарсаларидан хоҳлаганлар бу ҳақда билиб оладилар. Бундан ташқари, ҳеч бир жон эртага дунёвий ва диний ишлардан қайси бири билан шуғулланишини билмайди. Руҳ қайси ерда ўлишини билмайди, у ўз юртида ўладими ёки Аллоҳнинг ердаридан бошқасидами».
Демак:
1. Қиёмат куни ва Охир Замоннинг қачон бўлиши ҳақида Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас.
2. Қачон ва қаерда ёмғир ёғиши ва қандай миқдорда ёғингарчилик бўлиши ҳақида Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас.
3. Ҳомиладор аёлнинг бачадонида нималар бўлаётгани туғилажак боланинг жинси, бахтли ёки бахтсиз бўлиши ҳақида Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас.
4. Эртанги кун ҳақида, унинг бахт ёки кулфат келтириши ҳақида Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас.
5. Одам бу дунёни қачон, қаерда ва қандай қилиб тарк этиши Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас.
Ушбу оят Аллоҳнинг бандалари қанчалик чекланганлиги ва ожзлигини кўрсатади. Одамлар қаначалик кўп билим ва кўникмаларга эга бўлмасин, ўз тараққиётида қанчалик технологик ютуқларга эришмасин, сир тутилган нарса барибир биз учун сир бўлиб қолаверади. Инсонга ўзини қудратли деб ҳис қилмаслиги ва ғурурланиб кетмаслигига ёрдам берадиган Аллоҳнинг буюк ҳикмати мана шунда ҳам кўринади. Аллоҳнинг бандасига ўзининг асл моҳиятини англаб етишга, икки дунёда ҳам уйғунликка ва бахтга эришишга ёрдам беради.
Бу 5 та нарса ҳақида фақат Худо билади
Ҳар бир киши маълум бир даражада билимларга эга бўлиб кимдадир дунёқараш ва хабардорлик кенгроқ кимдадир пастроқ бўлади. Лекин шундай нарсалар борки улар ҳақида бу дунёни Яратувчи – Аллоҳ таолодан бошқа мутлақо ҳеч ким билмайди. Ушбу мақолада биз фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган беш нарсага тўхталиб ўтамиз.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш