Илм-фан (328)
Подкатегории
Эҳтимол, бу мусулмонлар аниқ жавоб топа олмайдиган саволлардан биридир. Бу савол мусулмонларни, айниқса, илмий инқилоб асрида безовта қилади. Илм-фан ва техникада мусулмон бўлмаган мамлакатларнинг тобора тараққий этиб бораётганини кўриб-туриб шуни таъкидлаш жоизки, нафақат Ғарб мамлакатлари, балки мусулмон бўлмаган Осиё ҳам тараққий этиб бормоқда - мусулмонлар шу аснода қанчалик орқада қолаётганини тобора англаб етмоқда.
Малайзиялик тадқиқотчилар гуруҳи одатда ташлаб юбориладиган ананас барглари таркибида мавжуд бўлган толани учувчисиз самолетлар ва дронлар каркасини тайёрлашда фойдаланиш мумкин бўлган мустаҳкам материалга айлантириш усулини ишлаб чиқди.
Берлин техника университетининг бир гуруҳ шифокор ва психолог мутахассислари ўлимдан сўнг ҳаёт мавжуд эканини исботлашди. Тўрт йил давомида олиб борилган клиник тадқиқотларда 944 нафар киши кўнгилли равишда иштирок этди. Улар махсус модда қабул қилиб, 20 дақиқалик клиник ўлим ҳолатига туширилди.
Дунёдаги диндорлар сони ўсиб боради, чунки улар фарзандларига "иймон гени"ни ўтказади, деб ёзади The Daily Telegraph. Кембриж университети иқтисодиёт профессори Роберт Роуторннинг сўзларига кўра, диндорлар одатда атеистлардан кўра кўпроқ фарзанд кўради.
ДНК - инсон организмининг маълумотлар банкидир. Атрофингиздаги одамларга бир назар ташланг ва улар бир-биридан қандай фарқ қилиши ҳақида ўйланг. Булар кўз ранги, бўйи, соч тури ва ранги, овози, тери ранги ва бошқалар. Буларнинг барчаси ва шунга ўхшаш маълумотлар ДНКда қайд этилади.
Ғарб олимлари ниҳоят Қуръон оятларини қабул қилиб, «инсон лойдан яратилган» деган хулосага келдилар. Сўнгги йилларда геология ва биология соҳасидаги етакчи тадқиқотчилар «инсон лойдан яратилиши» муаммосини жадал ўрганмоқда. Бу масалани ўрганиш билан Massachusetts Teknoloje институтидан Хайман Хартман, Калифорния штати университетидан Лейл М.Койн, Бельгиянинг Льеж университетидан Пьер Лазио, шунингдек, Глазго университетидан Грахман К.Смит шуғулланди.
Оқ Шамсиддин (1389-1459) биринчи навбатда, Константинополни фатҳ этган Султон Меҳмед II нинг маънавий устози сифатида танилган. Лекин бу ажойиб одам серқирра олим хам эди. Микроблар ҳақида жиддий мулоҳаза юритган италян шифокори Джироламо Фракастородан бир аср олдин у микробларни аниқлаб бўлганди, деб ёзади Исмаил Чўлак.
«Агар Биз уларга осмондан бир дарвоза очиб қўйсаг-у, ундан (осмонга) кўтарила бошласалар ҳам, албатта улар: «Шак-шубҳасиз, бизларнинг кўзларимиз боғланиб қолди, балки бизлар сеҳрланиб қолган кишилардирмиз»,- деган бўлур эдилар». Ҳижр сураси, 14-15.
Ҳар биримиз, эрталаб туриб, кечагига нисбатан бир оз жоҳилроқ бўламиз. Бир куни, кўпчилик олдида сўзга чиккан машҳур бир хорижий бизнес-мураббий шундай деди ҳам: одамлар кундан-кунга аҳмоқроқ бўлиб боради. Нима учун?
Қуръон каримда айтиладики: «Кечани кундуз устига ўрайди, кундузни кеча устига ўрайди». Ушбу оят ернинг шарсимон шаклда эканлигига ишора қилади. Араб тилидаги «таквир» сўзи қуйидаги маъноларга эга: бирон-бир юмалоқ нарсани ўраш, қоплаш. Ернинг шарсимон шаклда эканлиги сабабли, оятда таквир, яъни ўрайди сўзидан фойдаланилган.
Космосга биринчи одамнинг парвоз билан атрофимизни ўраб турган Коинотни, ва, эҳтимол, ердаги цивилизацияларни билишда янги давр бошланди. Биринчи космонавт Юрий Гагарин ўша афсонавий «Восток-1» ракетаси бортида туриб, кўрганларидан ва Ерда қолган одамларнинг ҳиссиётларидан ҳайратда қолган, оддийгина ва тушунарли қилиб «Қандай гўзаллик!» деган, холос.
Ойда кузатиш учун энг қизиқарли объектлар кратерлардир. Уларнинг кўпчилигини ҳатто дурбин билан ҳам кўриш мумкин. Улар юзасида косасимон чуқурлик бўлиб, келиб чиқиши турличадир. Халқаро Астрономия Иттифоқи томонидан қабул қилинган қоидаларга кўра, ойдаги кратерлар ўз соҳасига салмоқли ҳисса қўшган марҳум атоқли олимлар, муҳандислар ва тадқиқотчиларнинг, жумладан, Ислом оламидан кўплаб арбоблар номи билан аталади. Fikriyat портали ушбу кратерларнинг айримлари рўйхатини тақдим этади.
Компьютер ва интернент алгебра, алгоритм ва информатика асосларининг асосчиси бўлган Абу Жафар Муҳаммад ибн Мусол ал-Хоразмий асарларисиз пайдо бўлмаган бўларди, дейди Ислом тамаддуни бўйича етакчи немис мутахассисларидан бири Волфганг Гюнтер Лерх.