close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Орхидея Яратувчининг таърифини тасдиқлади

Гарвард университети олимлари ўзига хос тадқиқот ўтказдилар. Улар гуллаб турган орхидея шонасида... 80 миллион йил олдин нима бўлганлигини билиб олдилар. Маълум бўлишича, худди ҳозирги кунда бўлгани каби, у пайтлар ҳам гуллар ҳашаротлар ёрдамида чанглантирилган. Динозаврлар тенгдоши бўлган орхидея шонасида аниқ бир ҳашарот – асалари гулчанги излари топилган.

Яъни асаларилар, ўз турининг вакиллари сифатида, ер юзидаги ҳозирги ҳайвонларнинг аждодлари бўлмиш орхидеялар ва динозаврлар билан замондош бўлган. Жониворлар оламининг барча турлари ўзларининг вазифаларини Яратганнинг таърифига мувофиқ бажарганлар.
Орхидеялар айниқса ер юзида умумий исиш даврида кенг тарқалган. Олимлар уларнинг қолдиқларини турли даврларнинг геологик қатламларида топмоқдалар. Аммо авваллари бу қадар қадимги гул қолдиқларининг таркибини ўрганиш имкони бўлмаган.
2000 йил Доминикан Республикаси хусусий коллекцияларидан бирига ноёб топилма келтирилган. 2005 йил биологлар у ҳақида хабар топганлар ҳамда музокаралар ва мос келувчи келишувларга келинганидан сўнг бу экземпляр Гарвард университетининг қиёсий зоология Музейига келтирилган. Ишчи асаларилар ажойиб тарзда меҳнат қилган экан!

Манба: «Science Daily» журнали

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase