Смитсон институти минглаб гигант одамларнинг устихонларини йўқ қилгани тўғрисидаги Америка альтернатив археология институти (AIAA) томонидан изҳор этилган иддаолар ташкилот томонидан қатъий тарзда рад этилган ҳамда бунга жавобат AIAAни 168 ёшлик муассасага нисбатан туҳмат қилгани ва обрўсини тўкишга қаратилган ҳаракатлари учун судга берганди.
AIAA вакили Жеймс Чарвордга кўра, суд мажлиси давомида Смитсон инсайдерлари анъанавий археология турли сабабларга кўра мавжудлигини тан олишни истамаётган бўйи 6 футдан 12 футгача (1,8-3,65 м; mixednews изоҳи) бўлган ўн минглаб одам устихонларининг йўқ қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини тан олинларида янги тафсилотлар сизиб чиқди.
Суд давомида шунақа улкан одамларнинг устихонлари мавуждлигини исботлаш учун узунлиги 1,3 метр келадиган одамнинг тос суяги намойиш этилгани ишда бурилиш ясади. Ушбу далил институт адвокатларининг ҳимоя қалқонини вайрон қилиб қўйди, негаки устихон мазкур муассасадан 1930-йиллар ўрталарида юқори мартабали куратор томонидан ўғирланган эди. Бу одам умр бўйи устихонни сақлаб келган ва ўлимидан олдин Смитсон институтининг далилларни яшириш бўйича амалга оширган операциялари тўғрисида мактуб қолдирганди.
“Одамларга бунақа муносабатда бўлиш даҳшат”, дея ёзади у ўзининг мактубида. “Биз одамларнинг аждодлари, ер юзида яшаб келган ва библия ва бошқа қўҳна матнларда ҳикоя қилинган улкан одамлар ҳақидаги ҳақиқатни яширяпмиз”.
АҚШ Олий суди институтга “европагача маданият”га оид ҳамда одатдагидан каттароқ бўлган одам устихонлари билан боғлиқ барча маҳфийлаштирилган ахборотни эълон қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
“Мазкур ҳужжатларнинг чоп этилиши археологлар ва тарихчиларга инсон эволюцияси тўғрисидаги замонавий назарияларни қайта кўриб чиқишга ҳамда Америка ва қолган бутун дунёнинг европага қадар маданиятини кўпроқ тушунишга ёрдам беради”, - дейди AIAA директори Ганс Гуттенберг. Мазкур ҳужжатларнинг очиқланиши 2015 йилга тайинланган, буларнинг ҳаммаси мустақил илмий ташкилот томонидан операциянинг сиёсий бетарфлигини таъминлаш учун мувофиқлаштирилади.
Гигант одамларнинг устихонлари йўқ қилинган
Смитсон институти 1900 йиллар бошида минглаб улкан одамларнинг устухонларини йўқ қилганини тан олди. АҚШ Олий суди Смитсон институтига 1900 йиллар боши саналари билан қайд этилган ҳамда ташкилотнинг Америка бўйлаб топилган ўн минглаб улкан одамларнинг устихонларини ўша пайтда мавжуд бўлган инсоният тадрижий ривожланишининг (эволюция назариясининг) устивор хронологиясини ҳимоя қилиш учун юқори лавозимли мулозимларнинг буйруғи билан йўқ қилишда иштирок этганини тасдиқловчи ҳужжатларни очиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси