Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Маданият ва спорт вазири Мири Регев БААга ташрифи доирасида Абу-Даби шаҳрида шайх Зайд номидаги бош масжидга ташриф буюрди. Эълон қилинган видеода кўриниб турибдики, Регев Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ал-Нахайян ҳамроҳлигида мусулмонлар ибодатхонаси бўйлаб айланиб юрибди ва экскурсовод ҳикоясини диққат билан тинглаяпти. Масжидга келиш учун исроиллик вазир тўқ қизил абая кийган ва бошига оқ рўмол ташлаб олганди.
Охирги йилларда Россияда кредит туфайли қарз бўлиб қолган фуқаролар сонининг кескин ўсиши кузатилмоқда. 1 сентябрга келиб кредит берадиган банклар 1,3 миллион россияликни қарз бўлгани учун мамлакатдан ҳеч қаёққа чиқиб кета олмайдиган қилиб қўйди. Бу ҳақида Федерал суд приставлари маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
Италиялик Анатолия Вартаделла исмли 101 ёшга тўлган аёл яқинда вазни тўрт килограмм бўлган соғлом ўғилни дунёга келтирди. Аёлга Туркиядаги хусусий клиникалардан бирида тухумдон кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилганди. Анатолия 48 ёшга тўлганида унда тухумдон саратони аниқланди.
АҚШдаги мусулмон ташкилотлар Пенсильвания штати Питтсбург шаҳрида жойлашган синагогада бўлиб ўтган отишма давомида қурбон бўлганларнинг оилаларига бериш учун юз минг доллардан ортиқ маблағ тўпладилар. Пул тўплаш LaunchGood сайтида амалга оширилмоқда. Қайд этилишича, бу маблағлар жабрланувчиларнинг бирламчи эҳтиёжларига – дафн маросимлари, ярадорларни даволаш ва ҳ.к.га сарфланади.
Ирландияда мамлакат аҳолиси шаккоклик жиноят бўлиб қолавериши лозимми, деган саволга жавоб бериши лозим бўлган референдумга якун ясалмоқда. Экзит-пол натижаларига ҳавола қилган ҳолда The Irish Times нашри хабар беришича, овозларнинг кўпчилиги куфрни декриминаллаштириш учун берилган.
Россиялик аралаш услубдаги жангчи (ММА) Ҳабиб Нурмагомедов Туркия президенти Эрдўған билан Истанбул шаҳридаги янги аэропортнинг очилиш маросимида учрашди, деб хабар берди ТРТ телеканали. Спортчи Instagram саҳифасида ўзининг турклар етакчиси ва унинг рафиқаси билан тушган суратини жойлаб, «Сиз билан танишганимдан жуда хурсандман» деб ёзиб қўйди ва #Alhamdulillah хештегини қўйди.
Миср марказий банки (ММБ) пайшанба куни маълум қилдики, мамлакатнинг ташқи қарзлари бир йил ичида 17,2 фоизга ўсиб, 2018 йил июн ойининг охирида 92,6 млрд. долларга етди, ўтган йилнинг худди шу вақтида бу кўрсаткич 79 млрд. долларни ташкил қилганди.
Туркияда миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари «Эзгуликда мусобақа» номи остида хайрия компаниясида иштирок этмоқда. У Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдами Фонди кўмагида бўлиб ўтмоқда. Ғайриодатий мусобақа мамлакатда олти йилдан буён ўтказилмоқда, деб хабар берилди фонд сайтида.
Тожикистон пойтахти сауналарига никоҳ қурмаган жуфтликларни киритиш тўхтатилди. Энди ўз муносабатларини фақат ФХДЁ бўлимларида расман қайд қилган жуфтликларгина ҳаммомда бирга чўмилишалари ва дам олишлари мумкин. Сауналар эгалари ташриф буюрувчиларда ФХДЁ штампи бор ёки йўқлигини текширмоқда.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху яқинда султон Қобус бен Саиднинг таклифи бўйича Уммонга ташриф буюрди. Сафар давомида Нетаньяхуга унинг турмуш ўртоғи Сара, Исроил ташқи разведкаси «Моссад» бошлиғи Йосси Коэн, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Меир Бен-Шаббат, шунингдек, ТИВ бош директори Юваль Ротем ҳамроҳлик қилди.
Кремлда Саудия Арабистони қирол оиласининг журналист Жамол Хашукджининг ўлимини диққат билан тергов қилишдан манфаатдор эканлиги ҳақидаги баёнотини маъқуллади. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар қилди.
Исроил армияси ҳарбий хизматчилари Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий қирғоғида жойлашган Фаластин мактабида кўздан ёш оқизадиган газ сепдилар ва шовқин бомбаси ташладилар. Фаластин Таълим вазирлиги вакили Содиқ Хадурнинг маълум қилишича, воқеа Халил шаҳридаги «ан-Наҳда» бошланғич мактаби боғида ўринга эга бўлган.
Дубайда Малавиялик ишбилармонлар, ака-ука Муҳаммад ва Имрон Карим ҳар куни уч мингга яқин ишчини овқатлантирмоқда. Бунинг учун ҳар куни соат бешда улар Kite Beach яқинидаги турли қурилиш майдонларига бориб, иссиқ овқат ва ичимликлар тарқатмоқда. Икки соат давомида улар Umm Suqeim масжиди томон ҳаракатланиб, хайрия ташаббусини давом эттирадилар.