Дафтар варағида ёзилган иккала номага қизнинг исми ёзилганди, хабар беради IslamNews. Америка-ислом муносабатлари бўйича Кенгашнинг (CAIR) Массачусеттсдаги бўлинмаси ҳуқуқшуноси Сумайя Зама HuffPost га гапириб беришича, қизнинг оиласи болани ўлдириш билан таҳдид қилинганлиги сабабли полицияга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Воқеа сабабли мактаб барча ўқувчиларнинг ота-оналарига ўз фарзандлари билан тарбиявий суҳбат ўтказишни сўраб хат жўнатди. Фрэмингхэм полицияси ушбу таҳдид борасида тергов ишларини олиб бормоқда, лекин агар хат муаллифининг ёши 12 га етмаган бўлса, у жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Ўн яшар муслимага бўлган таҳдидлар
Американинг Массачусеттс штатида истиқомат қиладиган мактаб ўқувчиси бўлган ўн яшар муслима ўз шкафчасидан унинг оиласини ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларни ҳам хавотирга солган таҳдидлар ёзилган хат топиб олди. Бешинчи синф ўқувчисига ёзилган номалардан бирида «сен террорчисан», бошқаасида эса «мен сени ўлдираман» сўзлари ёзилганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси