Фергана ахборот агентлигининг хабар беришича, Россияда тожик меҳнат муҳожирлари бошидан кечирган ва уларни жинсий ҳаётган бўлган қарашларини ўзгартиришга сабабчи бўлган «жинсий инқилоб» республикада жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг ўсишига олиб келди, чунончи, хорижда бир иш мавсуми давомида меҳнат муҳожири 2-3 марта жинсий шеригини алмаштириши мумкин экан.
Тожикистон уламолари ноодатий жинсий алоқаларга қарши
Тожикистон Ислом маркази раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзада берган фатвога кўра хотинини улар учун ғайриоддий бўлган усулда, жумладан, орал усулда жинсий алоқа қилишга мажбур этадиган эрлар катта гуноҳ қилади. Фатволар бўлими бошлиғи Жамолиддин Хомушийнинг изоҳ беришича, ушбу фатво Россияда узоқ вақт ишлаб келган уларни орал сексга мажбур қила бошлаган эрларнинг ҳаракатларидан хўрланган аёлларнинг кўп сонли шикоятларидан сўнг берилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси