Афон монастирлари кутубхоналарини тадқиқ этар экан, археологлар Ислом вужудга келган даврга оид бўлган ноёб араб қўлёзмаларини топдилар.
«Топилган қўлёзмалар Исломнинг олтин даврига мансуб (VIII-XIII асрлар). Улар кундалик воқеа-ҳодисалар, илмий кузатувлар, диний ишлар ва ҳ.к. билан боғлиқ турли мавзуларни қамраб олади», - ал-Ажмийнинг шу сўзларини келтиради Greek Reporter.
Олимлар бу қадимги қўлёзмалар Афонга қандай келиб қолганлигини ҳали аниқлашлари лозим. Ибодатхонадаги айрим роҳиблар яширинча равишда Исломни ўрганган бўлишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Археологлар бу кашфиётни Ислом тарихини ўрганувчилар учун «жуда муҳим топилма» деб атадилар.
Православлар учун муқаддас бўлган, Юнон маъмурий тизимида «Муқаддас Тоғ автоном роҳиблар давлати» деб аталадиган Афон тоғи 20 та монастирдан иборат бўлиб, уларнинг орасида Свято-Пантелеймонов рус монастири ҳам бор. Илк монастирлар тоғда V-VI асрларда пайдо бўлган деб ҳисобланади.
Ҳозир Афон тоғи дунёдаги энг машҳур зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.
Қадимги роҳиблар яширин равишда Исломни ўрганганми?
Тарих профессорлари Абдулҳади ал-Ажми и Муҳаммад Ал-Марзуки бошчилигдаги кувайтлик олимлар жамоаси катта қийинчиликлар эвазига Юнон ҳукуматидан ҳам, амалда автономия вақомига эга бўлган Афон раҳбариятидан ҳам изланишлар олиб боришга рухсат олди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар