close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мағлубиятдан норози бўлган Исроил вазири истеъво берди

Исроил Мудофаа вазири, «Исроил бизнинг уй» ўнг радикаллар партияси етакчиси Авигдор Либерман истеъфо беришга қарор қилди, хабар беради Jerusalem Post газетаси. Либерман ўз қарори ҳақида ўз партиясининг кнессетдаги мажлисида хабар қилди. У лавозимдан кетишини мамлакат ҳукумати фаластинликларнинг ХАМАС ҳаракати билан сулҳ битими тузиш ҳақидаги қароридан норозилиги билан изоҳлади.

«Менинг фикримча, кеча рўй берган воқеа – ХАМАС билан ҳамжиҳатлик асносида ўқ отишни тўхтатиш – террор олдида таслим бўлишдир. Мен бундан бошқача таъриф бера олмайман», – деди Либерман.
Бунда у Исроилнинг «Ғазо секторидан отилган 500 та ракета»га реакцияси етарли даражада бўлмаганлигини айтди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазодаги хунрезликни тўхтатиш ҳақида эълон қилганди. «Бундай пайтларда раҳбарият, ҳаттоки бу оғир бўсада, мураккаб, лекин тўғри қарорлар қабул қилади», – баёнот берди вазирлар маҳкамаси раҳбари.
Бундан бироз олдин ХАМАС Исроилдан Ғазо секторини бомбрдимон қилишни тўхтатишни талаб қилиб, Исроилнинг жанубий қисмидаги шаҳарлар – Ашдод ва Беер-Шевага ҳужум уюштириш билан таҳдид солганди.
Минтақада низонинг кучайиши 11 нобярь оқшомида исроиллик хавфсизлик кучи ходимларининг Ғазо сектори ҳудудиган бостириб кирганидан сўнг бошланганди. Фаластин хабар беришича, диверсантлар ҳеч ким сезиб қолмаслиги учун аёллар кийимини кийиб олиб, Фаластин рақамларига эга бўлган автомобилда кириб келган. Улар уч километр ичкарига кириб боришган ва учувчисиз жанговар учиш воситалари ёрдамида Хан-Юнусда ХАМАС ҳарбий объектига ҳужум қилишга эришдилар. Натижада ўнга яқин фаластинлик ҳалок бўлди. Шунингдек, Исроил армияси подполковники ҳам ўлдирилди. Кейинроқ Тель-Авив ХАМАС ҳарбий разведка штабининг ўққа тутилиши видеосини эълон қилди. Бунга жавобан фаластинликлар Исроилга қарата 300 дан ортиқ ракет учирди, лекин ракетага қарши мудофаа тизими атиги 100 га яқин ракетани ушлаб қола олди. Шундан сўнг исроилликлар авиация ва артиллериядан фойдаланган ҳолда Ғазо сектори ҳудудини ўққа тутдилар. «Ал-Ақсо» маҳаллий телеканалининг офиси, меҳмонхона ва мактаб бошқа қатор объектлар каби вайрон қилинди. Бомбардимон қилиниши тууфайли Ғазо ҳукумати исроилликлар уларга қарата зарба бериши мумкин бўлган таълим муассасаларида машғулотларни бекор қилди. Айни пайтга келиб, Ғазо секторида уч киши ва Исроилда бир кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase