Президент бунда давлат амал қилиши лозим бўлган тўртта асосий ғоя ҳақида гапириб берди. Улардан биринчисини Жээнбеков энг олий қадрият сифатида давлат органларининг жамиятдаги мавжуд хилма-хилликни барқарор сақлаш ҳақида қайғуриш мажбурияти деб атади.
«Ҳар бир фуқаро барча диний окимларга муносабатда бўлишни ўрганиши лозим. Динлараро тотувликни, шунингдек, диндорлар ва ўзини диндан ташқарида деб ҳисоблайдиганлар ўртасида бир-бирини ҳурмат қилиш ва тушунишни ҳар томонлама мустаҳкамлаш зарур. Шу билан бир пайтда, диний оқимлар вакилларининг ўзи ҳам дунёвий жамиятда дунёвий қонунларга мувофиқ яшаши лозим. Юқорида айтиб ўтилганлар борасида мос келувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш зарур», - деб аниқлаштирди у.
Давлат раҳбарининг фикрига кўра, иккинчи ғоя шундан иборатки, мустақил Қирғизистоннинг 25 йиллик тарихи жамият барқарорлигини таъминлаш учун тарихий анъаналарга сўзсиз риоя қилиш заруратини қўяди.
«Бунинг учун давлат ва жамиятимиз учун анъанавий бўлган ислом ва православие ўртасида ижтимоий шериклик йўлини кенгайтириш зарур. Шу билан бир пайтда, бу мазкур дин вакилларини жамият келажаги учун катта масъулиятни ўз зиммасига олишга мажбур қилади. Ноанъанавий диний оқимларга келадиган бўлсак, уларни давлат рўйхатидан ўтказишда бу оқимларнинг тарафдорлари сонига талабни кучайтириш ва рўйхатан ўтказиш муддатини узайтириш зарур», - изоҳ берди у.
Учинчи ғоя сифатида Қирғизистон етакчиси диний соҳадаги янги даъватларга мос тарзда жавоб қайтариш зарурлигини айтиб ўтди. Хусусан, жамиятимизнинг келажакдаги ривожланишига мос келадиган диний таълимнинг барча даражаларини таъминлаш лозим. Хусусан, мадраса, ислом коллежи, ислом институти ва ислом университети умумий таълим тизимининг поғоналарига айланиши лозим. «Мисол тариқасида шуни келтириб ўтиш мумкинки, Қирғизистон тарихида биринчи марта имомлар қўшимча таълим олишга жалб қилина бошлади. Ислом коллежи таълим вазирлигининг назорати остида давлат стандарти талабларига мос келадиган таълим стандартларини жорий қила бошлади, бу ҳам қўллаб-қувватлашга лойиқ бўлган намуна ҳисобланади. Келажакда унинг фаолияти давлат томонидан назорат қилинадиган Ислом академияси ташкил қилиш лозим».
Тўртинчи ғоя, қўшимча қилди Сооронбай Жээнбеков, шундан иборатки, қирғизлар эътиқод қилиб келган ислом дунёвий қонунлар талаблари ва дунёвий жамият негизларига зид келмайди, балки қирғиз халқининг асл мақсадларига тўлиқ жавоб беради.
«У бизнинг аждодларимиз томонидан қабул қилинган, чунки халқ анъаналари ва урф-одатларига, кўчманчиларнинг дунёқарашларига уйғунликда мос келарди. Бизга аждодларимиздан мерос қолган анъанавий ислом қадриятларини радикал диний оқимларга қарши муқобил вариант сифатида илгари суриш зарур. Тинчлик, диний бағрикенглик, сабр-тоқат, меҳрибонлик ва виждонлилик дини сифатида ханафийлар мазҳабини қўллаб-қувватлаш Қирғизистон халқининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим», - дея президентнинг сўзларидан иктибос келтиради ИА REGNUM.
Қирғизистон президенти динни қайси томон йўналтириш истагида эканини гапириб берди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Замонавий дунёвий давлатда Ислом» халқаро анжуманида иштирок этар экан, динни тўғри йўналишга йўналтириш учун давлатнинг жамиятдаги диний ҳаётга таъсирини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирди. «Фақат давлатгина динни бутун жамиятнинг ривожланиш йўналишига йўналтиришга қодир. Шу сабабли унинг дин соҳасидаги роли ҳозиргидан кўра каттароқ бўлиши лозим», - таъкидлади у.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси