
Янгиликлар (5426)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Нью-Йоркда опа-сингил Тала ва Ротана Фареанинг танаси топилишидан бир кун олдин Саудия Арабистони элчихонаси ходими қизларнинг онасига қўнғироқ қилиб, оила зудлик билан Қўшма Штатларни тарк этишини талаб қилган, хабар беради CBS News телеканали полиция маълумотларига ҳавола қилган ҳолда.
Покистон президенти Исломобод аэропортида текширувдан ўтиш ва рўйхатга олиш жараёни видеотасвири туфайли ижтимоий тармоқларда шов-шувли муҳокамаларга ва пичингларга сабабчи бўлди. Президент Ориф Алвий Покистондан Туркияга учиб кетиши лозим эди. У аэропортда умумий навбатга – оддий фуқаролар билан бир қаторда туришга қарор қилди.
Уфа шаҳрида полиция ходимасини унинг бошлиқлари томонидан гуруҳ бўлиб номусга тегиш ҳақидаги иш устидан тергов бошланди, хабар беради маҳаллий ОАВ. Жиноятда уч киши иштирок этган: Россия ИИВ Уфа район ички ишлар бўлим бошлиғи, 51 яшар подполковник Эдуард Матвеев, Россия ИИВ Кармаскалинск райони ички ишлар бўлим бошлиғи, 50 яшар подполковник Салават Галиев ва Россия ИИВ Уфа райони миграция масалалари бўйича бўлим бошлиғи, 34 яшар майор Павел Яромчук.
Тожикистон совет давридан қолган ҳарбий унвонларни алмаштиради, деб хабар беради журналистларга республика ҳукумати қошидаги тил ва атамалар бўйича Қўмита бўлими бошлиғи Абдурахим Зулфониен. Аввалроқ ушбу қўмита ҳарбий унвонларнинг тожикча номларини маъқуллаш учун олимлар, тарихчилар ва ҳарбийлардан иборат бўлган махсус гуруҳ ташкил қилганди.
Туркманистон ҳукумати бюджет соҳаси ходимларини мамлакатга республика президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг қариндошлари томонидан олиб келинган велосипедларни сотиб олишга мажбур этишга қарор қилинди, деб хабар беради TurkmenYurt. Нашриёт маълумотларига кўра, Бердимухамедовнинг велосипед бизнеси билан шуғулланадиган жиянлари мамлакатга «темир от»лар янги партиясини келтирди.
Бугун, 1 ноябр куни Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги машҳур (Қўйлиқдан Бектемир постига чиқиб кетавериш жойида) "Бешбармоқ" ошхонаси қайта ишга тушди. Бир неча йиллардан бери шинавандларга манзур бўлиб келаётган мазкур ошхона уч ойдан бери таъмирда эди. Бу ҳақда ошхона эгаси Абу Муслим хабар берди.
Саудиялик журналист Жамол Хашукджининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонасида ўлдирилиши бўйича ишни мустақил тергов қилиш зарур. Бу ҳақида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Мишель Бачелетнинг баёнотида айтилди, хабар беради Reuters.
Белгиялик 25 ёшли модел Мариса Папен дунёнинг турли қисмларида ўзининг беҳаё фотосессиялари билан машҳур. Яқинда бу модел Истанбулга ташриф буюрди ва яна бир марта «яланғоч» фотосессия амалга оширди. Мариса шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ичида ҳозирги пайтда тарихий музей сифатида очиқ бўлган Ая София жомесини танлади. Қиз қора рангдаги ҳижоб кийиб олган бўлиб, танасининг пастки қисмини яланғочлаш учун кийимини кўтариб расмга тушди.
Маданият ва спорт вазири Мири Регев БААга ташрифи доирасида Абу-Даби шаҳрида шайх Зайд номидаги бош масжидга ташриф буюрди. Эълон қилинган видеода кўриниб турибдики, Регев Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ал-Нахайян ҳамроҳлигида мусулмонлар ибодатхонаси бўйлаб айланиб юрибди ва экскурсовод ҳикоясини диққат билан тинглаяпти. Масжидга келиш учун исроиллик вазир тўқ қизил абая кийган ва бошига оқ рўмол ташлаб олганди.
Охирги йилларда Россияда кредит туфайли қарз бўлиб қолган фуқаролар сонининг кескин ўсиши кузатилмоқда. 1 сентябрга келиб кредит берадиган банклар 1,3 миллион россияликни қарз бўлгани учун мамлакатдан ҳеч қаёққа чиқиб кета олмайдиган қилиб қўйди. Бу ҳақида Федерал суд приставлари маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
Италиялик Анатолия Вартаделла исмли 101 ёшга тўлган аёл яқинда вазни тўрт килограмм бўлган соғлом ўғилни дунёга келтирди. Аёлга Туркиядаги хусусий клиникалардан бирида тухумдон кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилганди. Анатолия 48 ёшга тўлганида унда тухумдон саратони аниқланди.
АҚШдаги мусулмон ташкилотлар Пенсильвания штати Питтсбург шаҳрида жойлашган синагогада бўлиб ўтган отишма давомида қурбон бўлганларнинг оилаларига бериш учун юз минг доллардан ортиқ маблағ тўпладилар. Пул тўплаш LaunchGood сайтида амалга оширилмоқда. Қайд этилишича, бу маблағлар жабрланувчиларнинг бирламчи эҳтиёжларига – дафн маросимлари, ярадорларни даволаш ва ҳ.к.га сарфланади.
Ирландияда мамлакат аҳолиси шаккоклик жиноят бўлиб қолавериши лозимми, деган саволга жавоб бериши лозим бўлган референдумга якун ясалмоқда. Экзит-пол натижаларига ҳавола қилган ҳолда The Irish Times нашри хабар беришича, овозларнинг кўпчилиги куфрни декриминаллаштириш учун берилган.