Асма бу асарида шунга эътибор қаратадики, жамият муслималарга ўзига хос таъсир кўрсатмоқда – уларни максимал даражада ғарб аёлларига ўхшаш бўлиб кўринишга, ёрқин рангларда макияж қилиш ва моданинг ортидан қувишга ундамоқда, хабар беради Al Araby га ҳавола қилган ҳолда IslamNews. Шоиранинг сўзларига кўра, шу тариқа капитализм аёлларни ўзини қатъиятсиз ҳис қилишга мажбур этади, бошқа томондан эса, эксплуатации ва зўравонлик муаммосини чуқурлаштиради.
«Мен бу расмни одатда билбордларда реклама қилинадиган услубда, киноя қилиш истагида яратдим – менинг сўзларим айнан консьюмеризмга қарши йўналтирилган», – изоҳ берди шоира. «Мен одамлар европача гўзаллик стандартларига мос келиш учун ташқи кўринишини ўзгартиришини доимо кузатиб юраман», – давом эттирди у ва айрим мамлакатларда аёллар фарзандлари рангининг оқроқ бўлиши ва шу тариқа «уларнинг келажакдаги истиқболларини яхшилаш» мақсадида кимёвий восита бўлган сунъий оқартиргичда чўмилтиришини қўшимча қилиб қўяди.
Муслималар образи сексуаллаштирмоқдами?
Муслима шоира ғарб томонидан аёл образини ҳаддан ташқари сексуаллаштираётгани ҳақида фикр билдирди ҳамда муслималарни урф бўлган макияж ва имидж тенденцияларига эргашмасликка чақирди. Британиянинг келиб чиқиши суданлик бўлган адибаси Асма Эльбадави достон нашр эттириб, унга юзида қора фломастер билан штрих чизилган фотосуратини ҳам қўшди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси