Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Душанбе шаҳрида имомлар ўз оилалари билан биргаликда халқаро террорчи ташкилотлар таъсирига учраган тожикистонликлар ҳақида ҳикоя қиладиган «Гумрохон» («Гумроҳлар») спектакли намойиш этилди. Республика ҳукумати ҳузуридаги Дин, урф-одатлар, анъаналар ва маросимларни тартибга солиш Қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим сўзларига ҳавола қилган ҳолда хабар беради "Ахбор".
Миср полицияси иқтисодчи Абдулхолиқ Фарукни мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий инқирозлар танқидий руҳда таҳлил қилинган китоби чоп этилганидан сўнг ҳибсга олди, хабаер беради муаллифнинг турмуш ўртоғи ва унинг адвокати. Маҳаллий ОАВ унинг «Миср ҳақиқатдан ҳам қашшоқ мамлакатми?» деб номланган китоби нусхалари нашр этувчидан ҳукумат томонидан мусодара қилинган эканлиги ҳақида маълум қилгандан сўнг атиги бир неча кун ўтиб, Фарук якшанба куни ҳисбга олинди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Саудия Арабистонига амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик давом этмоқда, бироқ ташрифнинг айнан қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. «Ташриф муддати бўйича ҳозирча аниқлик йўқ, дипломатик каналлар бўйича аниқ бир тўхтамга келишимиз билан сизга хабар берамиз.
АҚШ бошчилигидаги Халқаро коалиция гўёки масжид ИШИД назорати остида эканлиги ва белгиланган мақсадда фойдаланилмаётганлиги ҳақида олинган маълумотга асосан Суриянинг ас-Суса шаҳридаги масжидга қарата зарбалар берди. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги вакили генерал Жозеф Вотел айнан шундай баёнот қилди.
20 октябрь куни «Вести в субботу» дастури бошловчиси Сергей Брилев Бошқирдистон раҳбари вазифасини вақтинча бажараётган Радий Хабировдан нима учун унинг иш кабинетида Қуръон билан бирга иконалар ҳам тургани ҳақида савол берди. Журналист шунингдек, республика раҳбари мусулмон ёки насроний эканлиги ҳақида очиқ-ойдин савол берди.
Саудия Арабистони ҳукумати мухолиф журналист Жамол Хашукджи айнан қандай ўлдирлигани ва айни пайтда унинг танаси қаерда эканлигини билмайди. Бу ҳақида Fox News телеканали учун интервьюда қироллик ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубайр хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, журналистнинг ўлимига олиб келган жанжал тасодифан рўй берган, уни ўлдириб қўйган шахслар ўз хизмат ваколатлари доирасидан чиқиб кетган, холос.
Саудия ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Хашукджининг ўлимида валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг маслаҳатчиси ва Саудия разведкаси ходими – генерал Аҳмад Ассирийни айблаш ниятида, дея хабар беради The New York Times ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда.
Фақат уч йилнинг ўзида Европа мамлакатлари қочоқлар қабул қилиш ва жойлаштириш ишларига 140 миллиард доллар атрофида маблағ сарфлаган. Бу ҳақида РФ Мудофаа миллий маркази бошлиғи, қочоқларни Сурия ҳудудига қайтариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш штаби бошлиғи генерал-лейтенант Михаил Мзинцевнинг "Российская газета"да чоп этилган мақоласида шу маълумотлар келтирилган.
Қоҳирада ҳозирги Қозоғистон ҳудудида таваллуд топган деб айтиладиган султон Бейбарс масжидини қайта тиклаш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Масжид катталиги бўйича Миср пойтахтида иккинчи ўринда туради ва Миср осори атиқалар вазири Халед ал-Ананий лойиҳанинг очилиш пайтида айтганидек, икки мамлакат ўртасидаги қалин икки томонлама муносабатларни англатади.
The Washington Post Истамбулда ғойиб бўлган саудиялик журналист Жамол Хашукджининг сўнгги мақоласини чоп этди. Бу материал «Араб оламига ҳаммадан ҳам кўра сўз эркинлиги керак» деб номланади, ёзади "Азаттык". Бу ерда гап тўғридан-тўғри уларнинг кундалик ҳаёти ва минтақага алоқадор бўлган масалаларни ошкора муҳокама қилиш ва ҳал этиш имконига эга бўлмаган араб мамлакатларида матбуот эркинлигига ўткир зарурат борлиги ҳақида боради.
АҚШда нафрат мотивлари туфайли масжидга ўт қўйган жиноятчига нисбатан ҳукм эълон қилинди. Воқеа 2017 йилнинг январь ойида Техас штати Виктория шаҳрида рўй берганди. Масжидга ўт қўйилиши натижасида у буткул ёниб кетган. 25 ёшлик маҳаллий фуқаро Марк Перез ўт қўйган шахс бўлиб чиқди.
Кеча, 18 октябрь куни Макка шаҳрида ўтаётган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашининг 43-сессиясида дастлабки нотиқлар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар.
Мамлакат раҳбарияти диссидент журналист Жамол Хашукджини ўғирлаб кетиши ёки ўлдиришга рухсат берганлигини инкор қилиб турган бир пайтда Исроил Саудия Арабистонини қўллаб-қувватламоқда, хабар беради New Arab. «Исроил Жамол Хашукджи ҳақида Туркия бераётган маълумотларга ишонмайди ва Саудия Арабистони гапираётган гапларга кўпроқ ишонади», - деди Исроли хавфсизлик кучларидаги номи ошкор қилинмаган манба.