Янгиликлар (5370)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
«Кавказская особая» ҳалол колбасаси кўриниши остида Чеченистонга таркибида чўчқа гўшти бўлган гўшт маҳсулоти етказиб берилган. Россельхознадзор қошидаги марказ ходимларининг аниқлашича, колбаса ҳалол бўлмаган, чунки маҳсулот таркибида чўчқа ДНК топилган, деб ёзади тармоқ нашри Кавказ.Реалии.
Австралия мусулмонлар жамияти мамлакат бош вазири Скотт Моррисонни терроризм нуқтаи назаридан исломни ёдга олиб ўтганлиги учун узр сўрашни талаб қилди. Бу ҳақида SBS канали хабар беради. «Австралияда диний экстремизмнинг энг катта таҳдиди радикал ва хавфли экстремистик ислом мафкураси ҳисобланади», - Моррисон айнан шу сўзлари сабаб ксенофобия учун танқидга учради.
Россиялик аралаш услуб жангчиси (ММА) Ҳабиб Нурмагомедов Нигерияга маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун келди. Спортчи сув қувурларини таъмирлаш, янги тиббиёт марказлари қуриш, шунингдек, таълим муассасалари қуриш ва ривожлантириш ишларига катта миқдорда пул ажратиш ниятида.
Ҳиндистон меъморчилик бошқармаси мусулмонларга машҳур тарихий ва меъморий ёдгорлик ҳисобланган Тожмаҳалда жума кунларидан бошқа кунлари намоз ўқишни таъқиқлаб қўйди. Июл ойида қабул қилинган қарорда олий суд маҳаллий маъмуриятнинг унга кўра сайёҳлар ва бошқа маҳаллий бўлмаган кишиларга Тожжмаҳалда «хавфсизлик нуқтаи назаридан» жума намози ўқиш тақиқланган, маҳаллий аҳолига эса икки соат давомида жума наозини ўтказиш учун рухсат берилган қарорини қўллаб-қувватлади.
АҚШда мусулмонлар ташкилоти Мичиган штатидаги Трой шаҳрини у ерда масжид қурилиши учун рухсат олиш рад қилингандан сўнг судга берди. Федерал даъво аризасида қайд этилишича, шаҳар ислом маркази қурилишини рад этган ҳолда мусулмонлар жамиятини дискриминация қилган.
Туркияда тамаки маҳсулотлари сотиш ҳақида янги қонун кучга кирди. Бу ҳақида Туркиянинг «Resmi Gazete» газетаси пайшанба куни чоп этилган сонида маълум қилинди. Хабарда қайд этилишича, янги қонунга мувофиқ Туркия ҳудудида тамаки маҳсулотларини реклама қилиш тўлиқ тақиқланади.
Саудиялик журналист ва блоггер Турки бин Абдулазиз Жассир қамоқда қийноқлар оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради New Khaleej. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларга ҳавола қилган ҳолда, янгиликлар сайтининг хабар беришича, ал-Жассир Саудия Арабистони ҳукумати у Twitter да Саудия Арабистони ҳукумат ва қирол оиласи томонидан амалга оширган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар очиб ташланган Kashkool никини юритиши ҳақида маълум қилганидан сўнг ҳибсга олинган ва қийноққа солинган эди.
Американинг Иллинойс штатида кўчаларда хижобдаги мулима тасвири туширилган баннерлар илиб қўйилди. «Ҳижоб кийиш – 100% менинг танловим. Кенг тарқалган фикрларга қарамай, ҳижоб асло азоб бермайди. Аслида у бунинг тескарисидан далолат беради – ҳижоб аёллар кучини мужассамлантиради», – дея шарҳлади GainPeace кўнгиллиси Сара Аҳмад.
Американинг Калифорния штатида авж олган кучли ўрмон ёнғини оқибатида қарийб 30 минг киши истиқомат қиладиган шаҳар куйиб кул бўлди. Гап штатнинг шимолий қисмида жойлашган, чиройли номга эга бўлган шаҳар – Парадайс (жаннат) ҳақида бормоқда. ОАВ минглаб ёниб битган уйлар, бир нечта ҳалок бўлганлар ва куйганлар ҳақида хабар бермоқда.
Туркманистон ОАВ охирги кунларда Ашхобод давлат дўконларида нон ўткир тақчиллиги юзага келганлигидан хабар бермоқда. Шу билан бир пайтда, хусусий дўконларда ноннинг нархи жиддий равишда ўсди, қайд қилади «Хроники Туркменистана» портали. Нашр берган маълумотларга кўра, нон харид қилиш учун навбатда турган одамларнинг кети узилмайди, бунда нонни юк машинасида дўконга туширишга ҳам улгуришмаяпти.
Саудиялик ёш муслима Microsoft Word дастурига компьютерсиз ўқитиш услубияти билан ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабабчи бўлган Ганалик қашшоқ ўқитувчига ноутбук ҳадя қилди. Африкалик педагог Акото Овура Квадво чекка бир қишлоқда, ўқувичларга оддий доска ва бўр ёрдамида офис дастури билан ишлаш асосларини тушунтириб бераётган бир пайтда дарс пайтида суратга олинганди.
Чоршанба куни оқшомда Borderline Bar & Grill в городе Таузанд-Окс шаҳрида (Калифорния штати) жойлашган Borderline Bar & Grill барида отишма рўй берди. Жиноятчи барга ташриф буюрган одамларга қарата 30 марта ўқ узди, шунингдек, тутун ҳосил қиладиган шашкалар ташлади. АҚШ учун одатий бўлиб қолган жиноятнинг оқибати қуйидагича: камида 12 киши, жумладан, жиноятчини тўхтатишга ҳаракат қилган полициячи ҳалок бўлди.
ИШИД тарафдорлари Тожикистонинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ режимдаги колонияда исён кўтардилар. Бу ҳақида РИА Новости агентлиги вилоят ҳуқуқ-тартибот структурасидаги манбаларига ҳаволга қилган ҳолда хабер берди.
«Хўжанд шаҳрида қаттиқ режимдаги колонияда кўтирилган исённи босиш учун штурм давомида ўн уч нафар муҳбус ўлдирилди», - хабар беради манба.