Янгиликлар (5370)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Кеча Санкт-Петербург шаҳар судида судья Елена Широкова Умарали Назаров – полиция бўлинмасида олиб қўйилган ва шу куниёқ касалхонада тўсатдан вафот этган беш ойлик гўдакнинг онасини Россия ҳудудида ташқарига чиқариб юбориш ҳақидаги биринчи инстанция судининг қарорини кучда қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
Беньямин Нетаньяхунинг ХАМАС ва Ғазо секторидаги бошқа қуролланган гуруҳлар билан вақтинчалик сулҳ тузиши Исроил ҳукумати ва Исроил жамиятида ҳақиқий ихтилофга сабабчи бўлди. Ҳукуматни қирғий Авигдор Либерман тарк этди, бошқалар - Нафтали Беннент ва Айелет Шакед – ҳукумат таркибида қолган бўлсада, Нетаньяху фикрига қарши эканлигини ошкора айтди.
Чеченистон республикасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам туғилган ойда дунёга келган ўғил болаларнинг ҳар иккитадан биттаси унинг шарафига Муҳаммад деб исм қўйилди. Қолган чақалоқларга эса исломдаги бошқа пайғамбарларнинг исмлари қўйилди.
Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди. «Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», - изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.
Жанубий Африка Республикасида бир эркак ўн яшар қизининг номусини поймол қилган 66 яшар насронийлар руҳонийсини жинсий аъзосидан маҳрум қилди. Хабар қилинишича, уларнинг гўдак қизи зўравонлик қурбонига айлангани ҳақида отага унинг рафиқаси айтиб берган. Бу воқеа черков биносининг ўзида рўй берган экан.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мусулмонларни Мавлид ан-Наби – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун билан табриклади. Унинг сўзларига кўра, Аллоҳнинг Расули дунёга келиши ажойиб ҳодиса бўлган. «Бу кун бизга ҳар бир мусулмон учун йўл-йўриқ ҳисобланган одамларнинг энг яхшиси ҳаёти ва таълимоти ҳақида эслатиб туради.
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқларида қироллик аҳолисини Туркия курортларида дам олишдан воз кечишга даъват қиладиган кенг кўламли кампания бошланди. Бунга Туркия ҳукумати томонидан ар Риёдга мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши туфайли кўрсатилаётган босим сабабчи бўлди.
Мисрда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун муносабати билан кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди, хабар беради muftyat.kz. Тадбир доирасида мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Сисий Ислом таълимотининг равнақига муносиб ҳисса қўшган бир қатор олимлар ва мутафаккирларни тақдирлади.
28 ноябрь куни Саратов шаҳридаги Ислом комплекси ҳудудида «Эзгу қалб» донорлик акцияси бўлиб ўтади. Саратов вилояти Мусулмонлар диний бошқармаси кўмагида «Родник» аёллар жамоат ташкилоти шундай ташаббус билан чиқди. Бу тадбир ҳар йили Рабиъул-Аввал ойида – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойда бўлиб ўтади.
Қозон шаҳри ҳокимлиги татар миллий фаолларига Татаристон суверенитети ёки татар миллати билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда мунтазам равишда рад жавоби бериб келмоқда. Рад жавоб берилмаган ҳолатда ҳам, шаҳар четидаги одам кам борадиган жойларда рухсат берилган.
Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, АҚШ вакиллар палатасига сайланган икки муслима аёлнинг конгрессмен лавозимига расмий кириши арафасида Демократлар партияси палата биноси ичида бош кийимларини тақиқлайдиган 181 йиллик тақиққа аниқлаштирувчи тузатиш киритишни таклиф қилди.
Москва шаҳрида меҳнат қиладиган қирғизистонлик ҳалол такси ҳайдовчиси ҳақидаги овоза интернет орқали жуда тез тарқалиб кетди ва омма эътиборига тушди. Бу ҳалол кимса Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сокулук тумани Асилбаш қишлоғида туғилиб ўсган 30 ёшли Қайрат Тентимишев бўлиб чиқди.
Қобул шаҳридаги Никоҳ саройида портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди. Бу ҳақида Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни, 20 ноябрда хабар берди. «Қобулда ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди, 72 киши яраланган», - дея иқтибос келтиради РИА Новости.