close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

103. Аср (Аср, замони. саодат) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 3 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ нрми ила

1. Қасамдур асри саодатға (ёки аср пайтиға)ки, 2. албатта инсон зиёндадур, 3. ул зотларидин ташқарики, иймон келтирдилар ва қилдилар яхши ишларни ва бир-бирларин далолат қилдилар ҳацца ва бир-бирлариға.насиҳат қилдилар сабр ила.
Бу суранинг номи сурат ул-аср бўлиб, иншироҳ сурасидин сўнгнозил бўлғондур.
Аллоҳ таоло бу сурада ҳазрати расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам замони саодатлариға қасамёд қилур, марҳамат қилурки, дунёға қадам ҳўйган Одам авлодининг ҳаммалари албатпа мисли йўқ адашиш, ҳалокат ва назири бўлмағон замондадурлар, чунки азиз умрларин тамом бефойда нарсаларға сарф қплурлар ва ҳаётларин сармоясин наф йўқ кору борлар зое ва барбод этурлар. Ул жамоадин ташҳарйки, алар некбахт бўлиб, Худоға ва Анинг меҳрибон пайғамбариға ва Китобиға иймон келтирдилар. Иймон муқтазоси бўлғон ҳар бир яхши амалларни қилурлар, бир-бирлариға ҳақ дин ва ҳақ йўлға далолат ва даъват этурлар. Ҳақ йўлда етган кулфат ва азиятлар таҳаммули учун сабр ила тавсия айтишурлар. Мана бу тоифа на бу дунёда ва на охиратда зиён кўрмас, балки дунёда ҳам ҳамиша ғолиб ва музаффар.юрурлар. Қолдирган асарлари ўзларидин сўнгдунё тургунча нишон ва ёдгор бўлибқолур. Охиратда Борий таоло аларни жаннат аҳлидин қилур ва алардин рози бўлур. Ҳазрати Имом Шдфиийдин ривоят қилинурки, танҳо бу суранинг нузули саодати аҳли олам учун кофийдур дебдурлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase