close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

102. Такосур (Кўпайтирмоқ ҳирси) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 8 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Ғафлатда қолдирди (қизиқтирди) сизларни кўпайтнрмоқ ҳирси, 2. то шул (даражадакй), бориб кўрдинглар қабрларни. 3. Бундоқ бўлмас, оз фурсатда билурсизлар. 4. Кейин бундоқ бўлмас, оз фурсатда билурсизлар. 5. Бундоқ бўлмасин, агар сизларға ниҳоятда равшан маълум бўлса эрди. 6. Албатта, албатта кўрурсизлар жаҳаннамни. 7. Албатта, албатта кўрурсизлар ани яқинлик кўзи ила (ишонч кўзи яла)! 8. Кейин сўралурсизлар ул кун неъматлар ҳақида.
Бу суранинг номи сурат ул-такосур бўлиб, кавсар сурасидин сўнгнозил бўлғондур.
Бу сурада жаноби Рабб ул-оламин иршод ҳилурки, эй нодон инсонлар, дунё муҳаббати ва кўпашпириш ҳирси сизларни буюк тфлатда қолдирди. Охират фшридин бегона қилди. Буюфлат ул қадар узоқ муддат давом этдит, гўрларға кўмилцб кўзларингиз очилди. Ўлмай туриб бедорлик сизларға насиб бўлмади, азиз умрларинг дунё ғамиға сарф бўлди, лекин ҳеч бир ҳосил қўлт келмади. Сизларучун доимий бўлғон охират фикри эсдин чиқди. Бундоқ бўлмаса яхши эрди. Агар сизларға келадцрган кунларинг ва кўрадирган мусибатларинг равшан маълум бўлиб, анга рост эътиқодларинг бўлса эрди, албатта бу.тариқа ғафлатда умр ўтказмас эрдинглар.
Огоҳ бўлинглар, длбатта жаҳаннамни кўрурсизлар. Яна таъкид ҳилинурки, албатта, албатта жаҳаннамни бешак кўрурсизлар. Ул кун пушайман фойда бермас ва надомат фойда қилмас. Ул кун Борий таоло тамом неъматларин ҳисобин олур. Сатри аврат (кипдикдин пастин бекитадирган) бўладирган либос, тоат учун озуқа бўларлик нон бурда ва паноҳ бўларлик турар жойдин бошқа ҳамма неъматдин албатта савол;қцлинур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase