close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Максим Шевченко коронавирус ҳақида

Бугун менинг аҳволим биринчи марта оз бўлса-да, яхшиланди.
Шу сабабли сиз билан муҳим бир маълумотни ўртоқлашмоқчиман.

Менинг бир нечта тестларим ҳеч нарса кўрсатмади, лекин мен оғир пневмонятга ўтиб кетган COVID-19 га чалинганим ва у билан оғриётганимга шубҳам йўқ.
Ҳаётимда ҳеч қачон бундай ҳолат рўй бермаган – 14 кун давомида ҳароратим 38-39 градусдан тушмади!
40 градусга чиққан пайтлари ҳам бўлди.
Лекин 35,3 градусдан бошланадган тонг – бу тинка-мадорни қуритади.
Мени мўъжиза қутқарди – вирусология институтида ишлайдиган дўстим айтдики, фақат КТ бу пневмонияни кўрсатар экан.
Шунай бўлиб чиқди ҳам.
Дастлабки 8 кун менда йўтал ҳам, тумов ҳам йўқ эди. Фақат суякларим қақшаб оғрирди. Бутун танам бўйлаб оғриқ кўчиб юрарди.
Шифокорлар бу ЎРВИ эканлигини тасдиқлашди. Тестлар эса ҳеч нарса кўрсатмади.
Бу тестлар жуда катта фоизда хатолик беради, уларга қаттиқ ишониш мумкин эмас.
Унинг бадали – сизнинг ҳаётингиз бўлиши мумкин.
Шунинг учун билиб қуйганингиз яхши: иситма, танада оғриқ пайдо бўлиши билан, ҳаттоки йўтал бўлмасадан – бу аломатлар пайдо бўлиши COVID-19 ни кафолатлайди.
Ваҳимага тушмасдан касалхонага ётинг, иложи бўлса ихтисослашган касалхонага.
Бу сизнинг ҳаётингизни қутқаради.
Агар вақтида касалликни аниқлаб, касал эканингизни тан олишга қарор қилсангиз – касаллик у қадар оғир характерга эга бўлмайди.
Оддий участка шифокорлари ва ҳатто тез ёрдам (уларнинг ҳаммаси тестлар ҳақида гапиради) бу касалликка тайёр эмас.
Улар «ЎРВИни ҳали ҳеч ким бекор килгани йўқ» каби қандайдир бемаъни сўзларни айтадилар.
Касалхоналар йўлаклари эса пневмонияли одамларга тўлиб кетган. Мана шу пневмония коронавирусдир!
Дарҳол КТ (кўкрак қафасининг компьютер томографияси) ва умумий қон таҳлили топширинг, бу ифлос касалликнинг ривожланишини тўхтатиш учун вирусга қарши препаратлар қабул қилинг.
Мен бу жирканч нарсани қаерда юқтириб олдим экан? Москванинг марказида, қайсидир кўчаларнинг бирида. Мен ўзимни эҳтиёт қилардим, қўлларимни ювиб, никоб тақиб юрардим.
Лекин бир лаҳзада ҳаммаси ўзгариб кетар экан.
Мен Ингушистон муфтийси Абдураҳмон Мартазанов хам пневмониядан ўлганлигидан хабар топдим.
Кўпчилик ўляпти – токи шифокорлар ҳамма нарсани мавҳум тестларга ағдармасдан, бу касаллик учун жавобгарликни қабул қилишни ўрганиб олмас экан, - бу давом этаверади.
Огоҳ бўлинг.
Ўзингизни асранг.

Максим Шевченко

***
Бир ой олдинги видеосида бу киши пандемия ҳақида енгил қараб интервью берганди, энди жиддийлигини эътироф этяпти.
Қандай юқтирганига эътибор беринг.
Уйда қолинг!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase