close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Италия ОАВ Бергамода тобутга навбатлар ҳақида хабар қилмоқда

Касалхоналар ва дафн хизмати кўрсатувчилар Бергамода коронавирусдан ўлганлар оқимини эплай олимаяпти, ҳикоя қилади итальян журналисти Элена Тести L'Espresso газетаси учун репортажда. Унинг сўзларига кўра, шаҳарда юзлаб одамлар ёлғизликда ўлмоқда: юкумли касалликнинг тарқалиш хавфи туфайли ҳатто яқинлари ҳам уларнинг сўнгги лаҳзаларида ёнида бўлиш ва дафн этишда иштирок эта олмаяпти.

"Улар ўлишяпти, доим кимдир ўляпти, мен жасадларни қаерга қўйишни ҳам билмай қолдим", — деди нашрга дафн хизматлари кўрсатувчи ташкилот ходими Джакомо Анджелони.
Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, касалхонага ҳаддан ташқари кўп миқдорда беморлар келишда давом этяпти: баъзида бир кунда тез ёрдам 70 тагача одам қабул қиляпти.
"Тўрт ҳафта ичида бу оммавий қирғинни эслата бошлади: Бергамода олти юздан ортиқ киши COVID-19 туфайли вафот этди, лекин ҳақиқий рақамлар анча кўпроқ, мингдан ҳам ортиқ, ахир кўпчилик коронавирусга таҳлил топширмасдан уйига қайтяпти", - ёзади газета.
Эҳтиёт чораларига қарамай, COVID-19 дан шифокорлар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ташриф буюрган руҳонийлар ҳам ўляпти. Мутахассислар тан олишича, улар вазиятнинг бундай бўлишини кутмаган.
"Буларнинг ҳаммаси тугагач, шифокор бўлиб ишлашни давом эттира оламанми, йўқми - билмайман. Кечанинг ўзида, бир кунда 20 та беморни йўқотдим. Ҳаётимда бундай даҳшатли нарса умуман кўрмагандим", - деди газета мухбирига маҳаллий шифохоналар шифкорларидан бири.
Пандемия билан боғлиқ энг оғир вазият ҳозирги кунда АҚШ, Италия, Испания ва Европанинг бошқа бир қатор давлатларида кузатиляпти. Апеннинда эпидемия бошидан бери 12 мингдан ортиқ киши вафот этди, бу дунё бўйича энг юқори кўрсаткичдир.
Ўтган ҳафта Россия ҳарбий мутахассислари коронавирусга қарши кураш бўйича Италия-Россия штаби жойлашган Бергамога етиб келди. Улар ўзлари билан мобил таҳлил ва диагностика комплекси, шунингдек, дезинфекция моддалари захираси билан юқори амарали мобил дезинфекци воситалари, оғир касалларга ёрдам кўрсатиш учун махсус асбоб-ускуналар олиб келдилар.
ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунёда 820 мингдан ортиқ киши касалланган, 40 мингдан ортиқ киши вафот этди. Россида касалликка чалинганлар сони 3548 кишига етди, 235 киши тузалиб кетди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase