«Гап шундаки, вирус биринчи марта Қирғизистонда уч эркакда аниқланган. Улар Саудия Арабистонига учиб, муқаддас жойларни зиёрат қилишган. Қайтиб келгач, улар ўз қишлоқларида байрам уюштиршиган. «Дунёвий» фуқароларнинг ғазабга тўла фикрлари узоқ куттириб қўймади» - дейилади мақолада.
"Қирғизистонда аҳолининг 90 фоизи ўзини мусулмон деб ҳисоблайди. Сўнгги йилларда жамиятда ўзларини чин эътиқодли деб атайдиганлар ва ўзларини мўътадил лагер деб ҳисоблайдиганлар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Буларнинг кейингиси ҳар доим оммавий ахборот воситаларида мунозараларга сабаб қидирарди. Бу сафар бу коронавирус эди"
"Қолаверса, давлат ҳукумати дарҳол ахборот кампаниясини бошлади. Январнинг охирида Хитой билан чегара ёпилди, чет элдан келганлар текширила бошлади, одамлар карантинга жойлаштирилди. Бироқ аҳоли бу чораларни жиддий қабул қилмади", – деб ёзади нашр.
"Хитойда нималар рўй берганлигини ҳаммамиз телевидение орқали кўрдик, шунингдек, ҳукуматимиз огоҳлантиришларини эшитдик. Лекин март ойининг охирига келиб, бу офат Қирғизистонда ҳам шу қадар кенг кўламли бўлиши кимнинг ҳам хаёлига келибди дейсиз?, – дейди икки нафар боланинг онаси Асал Джусупбекова. – Худо хоҳласа, ҳаммаси тезроқ якун топсин. Биз уйда ишсиз ўтирибмиз, захираларимиз эса тугаб бормоқда".
"Соғлиқни сақлаш вазирлиги йил бошидаёқ қатор тавсиялар берди: қўлларни яхшилаб ювиш, гигиенага риоя қилиш, ниқоб тақиб юриш ва хоналарда арча тутатиш. (...) Одамлар асрлар мобайнида арча уйларни инс-жинслардан тозалайди ва микробларни ўлдиради деб ҳисоблаб келади. Февралдан бошлаб кўплаб офисларда тутатилган арча ҳиди барқ ура бошлади, коронавирус ҳақида баҳслар эса, «Худо сақласин!» сўзлари билан тугарди".
"Қирғизистон муфтийси Максатбек Токтомушев ҳам Худога мурожаат қилди. У энг катта масжиднинг ҳовлисида иккита ҳўкизни қурбон қилди. «Коронавирус туфайли ваҳимага тушманглар, - деди у маросим олдидан. -Бизнинг ота-боболаримиз бундай ҳолатларда шаръий урф-одатларга кўра арча билан маросим ўтказардилар ва Аллоҳдан уларни касаллик, ўлим ва бошқа балолардан ҳимоя қилишини сўрардилар» (...) Афсуски, бундай мурожаат кутилган натижага олиб келмади. 4 апрел куни Қирғизистон деярли 150 киши касалланган ва бир киши ўлган. "
"Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб карантинни амалга оширди. (...) Ушбу чоралар иқтисодиётда катта йўқотишларга олиб келиши маълум. Дарҳақиқат, нефт ва газга бой қўшниларидан фарқли ўлароқ, Қирғизистон халқаро молиявий ташкилотлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. ХВЖ унга 120 миллион доллар қарз берди", - деб ёзади нашр.
"Коронавирусга қарши кураш – Қирғизистон учун ҳам янги тажрибадир. Ҳамма қатъиятсизлик билан ҳаракат қиляпти. Лекин биричи тузалганлар ҳақида хабар пайдо бўлиши билан умид учқунлари уйғонди. Уларнинг орасида Саудия Арабистонидан қайтган икки эркак ҳам бор эди", – хабар беради Tageszeitung.
Tageszeitung Қирғизистонда коронавирус пандемияси ҳақида: «Аллоҳнинг жазоси»
«Қирғизистонда мўътадил ва радикал ислом тарафдорлари ўртасида кескинлик ортмоқда. Бу, айниқса, пандемия даврида билиняпти» – деб ёзади немис нашри Die Tageszeitung. «Қиргизистонда коронавирус муваффақиятсиз диний ақидапарастларга панд бериб қўйди, - дейди мақола муаллифи Тимур Токтаналиев. – Машҳур руҳонийлардан бирининг ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда COVID-19 мусулмонларга юқмайди деган фейк-хабарлар тарқатилди. Гўё италияликлар ва хитойликлар ўлимдан қутулиш учун Исломни оммавий равишда қабул қила бошлаганлар».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш