close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус ҳақида энг кўп тарқалган фейк-хабарлар

Февраль ойининг бошларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус ҳақида фейк-хабарлар тарқалишини «инфодемия» деб атади. Лекин огоҳантиришларга қарамай, ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқалишда давом этяпти. Биз Францияда энг тарқалган фейк-хабарларни тўплаб, уларга изоҳ бердик.

1. Коронавирус чивин чақиши орқали тарқалади
Фанга маълум бўлишича кўра, бугунги кунда нафас олиш билан боғлиқ вирусларининг ҳеч бири чивин орқали юқмайди.
Қаттиқ қуруқ юзага тушгач, коронавирус бир неча соат, нам жойларда эса бир неча кун яшайди. Шу сабабли, французларнинг Хитойдан келган товарларни сотиб олишдаги қўрқувлари асоссиздир. Бироқ қўлдан-қўлга пул ўтганида, коронавируснинг микро-заррачалари бир неча соат туриши мумкин. Коронавирус инсон танасига оғиз, бурун ва кўз шиллиқ пардалари орқали киради. Шунинг учун француз шифокорлари ҳимояланишнинг энг ишончли усули қўлларни мунтазам ювиш деб аташади.

2. Коронавирус заррачалари ҳавода узоқ вақт сақланиб туради
Бундай эмас. Агар коронавирус юқтириб олган одам аксирадиган ёки йўталадиган бўлса, бунда томчилар бир неча метрга тарқалиши мумкин. Шу сабабли касал одам ниқоб тақиб юриши муҳим аҳамият касб этади. Чунки коронавирус заррачалари анча оғир бўлиб, тезда ерга тушади ва ҳавода узоқ вақт қола олмайди.

3. Айрим мамлакатларда коронавирусдан дори ва вакцина ўйлаб топилган 
Бу ҳам ёлғон. Масалан, Хитой, Россия ва Исроилда олимлар вакцина топилгани, лекин уни синовлардан ўтказиш учун бир неча ой керак бўлишини маълум қилдилар. Шундай экан, уни кенг қўллаш учун ҳали узоқ вақт бор.
Худди шу фикр даволаш воситаларига ҳам тааллуқли. Ҳозирги кунда коронавируснинг умумий эътироф этилган ва ЖССТ томонидан тасдиқланган давоси йўқ. Тўғри, турли мамлакатларда уни мавжуд турли препаратлар билан даволашга уриниб кўрилган.
Таиландда пойтахт Раджавити касалхонаси шифокорларининг маълум қилишича, улар коронавируснинг оғир шакли билан келган иккита беморни даволашни уддасидан чиққанлар. Даволаш учун шифокорлар бир нечта препарат аралашмасидан фойдаланишган: бу Lopinavir ва Ritonavir бўлиб, одатда ВИЧ-инфекция юқтириб олган беморларга қўлланади, шунингдек, Oseltamivir – А ва Б турдаги гриппни даволаш ёки олдини олишда қўлланадиган преператдан ҳам фойдаланилади.
Хитойда ҳукумат  Covid-19 вирусидан муваффақиятли шифо топган фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга даъват қиляпти ва уларнинг қониддаги аксил-таналар оғир касалларга инқироз ҳолатидан чиқишга ёрдам беради деб умид қиляпти.
Францияда Марселдаги Ўрта ер денгизи юқумли касалликлар институти раҳбари безгакни даволашда узоқ вақтдан бери ишлатиб келинган хлорохин препарати Covid-19 коронавирусини даволашда самарали эканлигини айтди.
Аммо бу ёки бошқа усул расмий тан олиниши учун аввал лаборатория текширувларини ўтказиш, сўнгра кўплаб беморларда синаб кўриш керак.
Пневмония ёки мавсумий гриппга қарши эмлаш ҳам коронавирус инфекцияси хавфини камайтирмайди. Айниқса, вирусларни эмас, балки бактерияларни ўлдирадиган антибиотиклар.
Бундан ташқари, агар олимлар қисқа вақт ичида вакцинани ишлаб чиқишга муваффақ бўлишса, унинг бир неча йил ичида ишлашига кафолат йўқ. Вирус мутацияга учраши мумкин, шундан сўнг янги эмлаш формуласи керак бўлади. Ҳозирда коронавируснинг "икки шакли" маълум бўлиб, улардан бири бардошли эмас ва бошқасига қараганда тезроқ нобуд бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, шунинг учун баъзи коронавирус ташувчилар ташқи аломатларни кўрсатмайди, баъзилари эса оғир касалликка дучор бўлишади. Бироқ, Австралияда бир бемордан коронавируснинг иккита тури бирдан топилди.

4. Коронавирусга қарши халқ табобати воситалари
Ижтимоий тармоқларда коронавирусдан ҳимоя қилишнинг халқ табобати воситалари ҳақида кўплаб маълумотлар тарқалди. Спиртли ичимликлар, саримсоқ, кунжут мойи ёки иссиқ чой, қаҳва сизни коронавирусдан қутқармайди, дейди шифокорлар бугун. Вируснинг илиқ иқлимда ўлиши ҳақида дастлабки тахминлар ҳам ўзини оқламади. Африка ва Лотин Америкасида нисбатан камдан-кам ҳолатларда расман тан олинган ҳолатлар мавжуд, аммо бу шуни англатадики, барча давлатларда ҳам коронавирус тестлари ўтказилмаяпти. Бундан ташқари, жуда паст ҳарорат коронавирусни ўлдириши мумкинлиги ҳам исботланмаган. Ултрабинафша чироқнинг нури ҳам ёрдам бермайди.
Интернетда тарқалган энг кулгили фейк-хабарлар деб шуни айтиш мумкинки, гўёки болалар сийдиги (ахир болалар деярли коронавирусга чалинмайди) катталарни ҳам каслликдан ҳимоя қилар эмиш. Энг зарарли фейклар эса тамаки ёки марихуана чекиш вируснинг ўпкага ўтишига тўсқинлик қилиши ҳақидаги маълумотлардир.

5. Фитна назариялари
Баъзи "фитна назарияларига кўра" АҚШда коронавирус Хитойни заифлаштириш ёки аксинча Россияда Ғарб демократиясини заифлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Энг экзотик фитна назарияси коронавирус янги технологиялар таъсири остида мутацияга учраганлиги ҳақидаги миш-мишлар. Аниқроқ айтадиган бўлсак: айнан Хитойнинг Хубэй провинцияси пойтахти Ухань шаҳрида янги авлод 5G телекоммуникация коронавирус пайдо бўлишидан бир неча ҳафта олдин ишлай бошлади. Ушбу миш-мишларга 5G антенналари бўлган Голландияда қушларнинг тушунарсиз тарзда оммавий равишда ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар асос бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase