Кўпчилигимиз Рамазонни мазали таомлар, оила, дўстлар, таровиҳ намозлари ва тунги қиём билан боғлаймиз. Аммо, афсуски, ушбу режаларнинг барчасини бекор қилишга тўғри келади. Бироқ, коронавирус бизни Рамазоннинг асл моҳиятига қайтариши мумкин: ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш, маънавият ва Қуръон ойлиги.
Ислом тақвимидаги тўққизинчи ой Рамазон, шунингдек, Қуръон ойи сифатида ҳам танилган. Бунинг сабаби, мусулмонлар Қуръон биринчи марта шу ойда нозил бўлганига ишонишади. Мўминлар Қуръонни имкон қадар кўпроқ ўқишга ва қайта ўқишга ҳаракат қилишади, лекин иш, ўқиш ва бошқа нарсалар туфайли улар ойнинг охиригача зўрға тугатишади.
Бу сафар ўзини-ўзи изоляция қилиш бизнинг вақтимизни яхшироқ бошқаришга ёрдам беради, шунинг учун Рамазоннинг ушбу қисмида кўпроқ вақтимиз бор. Одатда ишга бориш ва уйга қайтиш учун сарфлаган вақтимиз энди Қуръонни ўқишга сарфланиши мумкин.
Муқаддас ой, шунингдек, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш ва қурбонлик ҳақида. Ушбу тушунчаларни жуда юзаки қабул қилиш мумкин бўлса-да, биз янада чуқурроқ боришга ҳаракат қилишимиз керак. Ушбу Рамазон ойида, биз ўтган йили ҳаёт қандай ўтгани, нима нотўғри бўлганлиги ва нима яхшироқ бажарилиши ҳақида ўйлашимиз керак. Заиф томонларингизни тан олишнинг ёмон жойи йўқ. Аслида, бу ўз-ўзини англашнинг ягона йўли.
Ҳа, оила аъзолари ва дўстларини ифторга таклиф қилиш яхши. Аммо, эҳтимол, бу сафар биз бу ишни қила олмаслигимизни тушунамиз. Ва яна, неча марта биз таклиф қилинган меҳмонларга қараганда кўпроқ овқат тайёрладик? Шундай қилиб, бу нарсаларни қайта кўриб чиқиш вақти келди.
Албатта, таровиҳ намозлари Рамазоннинг муҳим қисмидир, биз эса уйда оила аъзолари билан бирга ибодат қилишимизга тўғри келади. Албатта, бу масжидга боришга ўхшамайди, аммо ҳамма нарсанинг муқобил варианти мавжуд.
Албатта, бу осон бўлмайди. Бироқ, бу бизнинг муқаддас ва муборак ойдан завқланишимизга тўсқинлик қилмаслиги керак. Биз кучли ва ижобий бўлишимиз керак.
Коронавирус пандемияси ва Рамазон
Муқаддас Рамазон ойи бошланишига бир ойдан кам вақт қолди. Лекин шунга қарамай, бу йил у ўтган йиллардагидек бўлмайди. Дунёда кенг тарқалган коронавирус эпидемияси туфайли куплаб мамлакатлар ўзини-ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофа режимини жорий қилдилар. Айрим мамлакатлада у ёзгача давом этади. Бутун дунё мусулмонлари хавотирда: Рамазон қандай бўлади? Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш