close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

116-БОБ. Тилла ва кумушдан ташқари барча пок идишларда ва қўлда, идишсиз ОРИЗ билан анҳордан сув ичишнинг жоизлиги ҳамда сув ичишда, овқатланишда, таҳорат олишда ва бошқа ишларда тилла ва кумуш идишлар ишлатишнинг ҳаромлиги ҳақида

772/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир куни намоз вақти кирганида уйи яқинлар (таҳорат олиш учун) ўз хонадонларига кириб кетишди. Бошқалар эса ўша жойда қолишди. Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам тошдан ясалган бир идиш олиб келинди. У идиш шу қадар кичик эдики, у зотнинг кафтлари ёзилса, сигмас эди. Ўша ердаги ҳамма одам шу идишдаги сувда таҳорат қилди. Анасдан розияллоҳу анҳу: «Ўшанда қанча киши эдингизлар?» деб сўрашди. Анас розияллоҳу анҳу: «Саксон ва ундан кўпроқ киши эдик», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бу имом Бухорий ривоятларидаги лафз. Имом Муслимнинг ривоятларида: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам идишда сув олиб келинишини буюрдилар. Бас, саёз бир идишда сув келтирилди. Ва бармоқларини унга тиқиб турдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сувга қарасам, у зотнинг бармоқлари орасидан сув тошиб чиқаётган эди.
У ерда таҳорат қилаётганларнинг сони етмиш билан саксон ўртасида, деб тахмин қилдим».

773/2. Абдуллоҳ ибн Зайддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келдилар. Биз у зотга мисдан бўлган идишда сув келтирдик. У зот ўша сувда таҳорат қилдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

774/3. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобалар билан бирга ансорийлардан бирининг уйига кириб: «Ҳузурингда кечаси мешга олиб қўйган сувинг бўлса, келтир. Бўлмаса, оғзимиз билан ичамиз», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

775/4. Ҳузайфадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ипак ва кимхоб кийишдан ҳамда тилла, кумуш идишларда сув ичишдан маън қилдилар. Ва: «Бу нарсалар бу дунёда кофирлар учун, охиратда эса сизлар учундир», дедилар. Имоми Бухорий ва Муслим ривоятлари.

776/5, Умму Саламадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кумуш идишларда сув ичадиганлар қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Тилла ва кумуш идишларда сув ичувчи ва овқатланувчилар» бўлиб келган. Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Ким тилла ёки кумуш идишда (сув) ичса, қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дейилган.

776/5. Умму Саламадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кумуш идишларда сув ичадиганлар қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Тилла ва кумуш идишларда сув ичувчи ва овқатланувчилар» бўлиб келган. Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Ким тилла ёки кумуш идишда (сув) ичса, қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дейилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase