112-БОБ. Меш ва шунга ўхшаш идишларнинг огзидан ичишнинг кароҳияти ва бу танзиҳий (пок) кароҳият бўлиб, ҳаром кароҳият эмаслиги тўғрисида
- Якшанба, Окт 16 2022
- 15727 марта кўрилди
760/1. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам мешларнинг оғзини букиб, сув ичишдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
761/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам меш ёки бошқа идишларнинг орзидан сув ичишини таъқиқладилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
762/3. Ҳассон ибн Собитнинг розияллоҳу анҳу сингиллари Кабшата бинти Собитдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кириб, ОСИҒЛИҚ турган мешдан тик туриб сув ичдилар. Кейин мен бориб мешнинг ОҒЗИНИ (муборак бўлгани) учун кесиб олиб қўйдим. Имом Термизий ривоятлари,
Бу саҳобия хотин мешнинг ОРЗИНИ кесиб олишларига сабаб, Расулулллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам муборак оғизлари теккан нарсани эъзозлаш, бошқаларнинг қўлига тушиб, беҳурмат бўлишидан сақлаш учун, шундоқ қилдилар. Бу ҳадисдан мешнинг оғзидан сув ичилса ҳам дурустлиги ва юқоридаги икки ҳадисдан ичмаслик афзал ва комиллиги англашилади.