113-БОБ. Ичиладиган нарсага пуфлашнинг макруҳлиги ҳақида
- Якшанба, Окт 16 2022
- 14548 марта кўрилди
763/1. Абу Саид ал-Ҳудрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ичиладиган нарсага пуфлашдан ман қилдилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, идишда ифлос нарса кўрсам, нима қилай», деганида, у зот: «Уни тўкиб ташла», дедилар. Ҳалиги киши: «Мен бир нафас билан сувга қонмайман», деганида, у зот: «Ундоғ бўлса, ҳар нафас олганингда идишни оғзингдан узоқ қил», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
764/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сув идишга ОҒИЗНИ тутиб нафас олишдан ёки пуфлашдан ман қилдилар. Имом Термизий ривоятлари.