Абу Муслим
1-сабоқ: Ҳақиқий душманингизни билинг. Жаннат деб аталадиган жой бор-ки, бу инсон тасаввурида энг чиройли жой бўлиб, дарёларда сут оқади, биз ҳеч қачон кўрмаган мевалар ўсади. Буларнинг барчаси Аллоҳ томонидан бу дунёда Унинг розилигини излаётганлар учун яратилган.
Бугун, 15 август куни Ўзбекистонда бир қатор ўзгаришлар кучга кирди. Қуйида ушбу ўзгаришлар рўйхатини келтириб ўтамиз.
Қуръони карим одамларни Аллоҳга яқинлаштириш учун йўл-йўриқлар сифатида нозил қилинган. Энг яхши йўл-йўриқлардан бири Қуръоннинг «Ҳужурот» сурасида келтирилган.
18 оятдан иборат бу қисқа сурада бошқа одамларга нисбатан одоб – одамлар билан ўзаро алоқа қилишнинг ахлоқий меъёрлари баён этилган.
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак дўсти билан Ўзбекистон фуқароси бўлган хонадош аёлни зўрлади, деб хабар бермоқда Sputnik. Маълум бўлишича, 10 август куни эрта тонгда Петербург фуқароси полицияга мурожаат қилиб, Бухарест кўчасидаги уй олдида зўрланган ўзбекистонлик аёлни кўрганини айтган.
82-сонли мактаб ўқитувчиси шу мактаб қўриқчиси билан интернет орқали мулоқот қилиб турарди. Эрининг шубҳаланиб қолмаслиги учун аёл жазманининг телефон рақамини «Мақсуда опа» деб сақлаб қўйган экан. Мактаб қўриқчиси ўқитувчи аёлга у билан учрашувни қанчалик кутиши ва уни жуда қаттиқ севиши ҳақида ёзади.
Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари ошмоқда. Бу ҳақида фуқаролар ўзини-ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши хабар қилади. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давмида бутун республика бўйлаб вояга етмаган қизлар орасида 46 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 32 тани ташкил қилганди.
Унинг пули кўп, шон-шуҳрат қозонган, шунингдек, бир талай мухлислари ҳам бор эди. 23 ёшга тўлганда у 4 млн. альбом сотиб, кўплаб мукофотларга эришганди. 2007 йил келиб чиқиши кипрлик бўлган, Диам тахаллуси остида рэп қўшиқлари ижрочиси бўлган Мелани Жоржиад шоу-бизнес юлдузи орзу қилиши мумкин бўлган ҳар нарсага эришган бўлса-да, руҳоний изланишларига жавоб топа олмаганди.
Бирма аскарлари Ракхайн штати бўйлаб бунинг натижасида минглаб роҳинжа мусулмонлари уйларида тириклайин ёқиб юборилган ёки зўрланган қонли рейдлар уюштирганидан бир ҳафта ўтгач, Мянма армияси қўмондони маҳаллий ишбилармонлардан бу рейдларни давом эттиришга маблағ тўплаш учун зиёфат уюштирган.
Шу кунларда бутун дунё мусулмонлари томонидан нишонланаётган Ийд ал-Азҳо муқаддас байрами, афсуски, ҳамма жойда ҳам тинчлик ва хотиржамлик вазиятида ўтаётгани йўқ. Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусда ал-Ақсо масжидидан фаластинлик мусулмонларни ҳайдаб чиқариш учун кўздан ёш оқизадиган газ, резина ўқлар ва шовқин гранаталари қўллади.
Бундан бир неча ой олдин, туман полицияси бошлиғи Наила Ҳасан Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги фожеага бағишланган хотира кечасида ҳис-туйғуга бой нутқ сўзлади. Мусулмон аёли бўлган офицер ўшанда Крайстчерч масжидларида рўй берган терактлр натижасида 50 киши ҳалок бўлган диндошларига бутун қалби билан қайғудош бўлди.
«Барселона» оғзаки равишда «ПСЖ» жамоасига ҳужумчи Неймар учун ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо ва 60-80 млн евро пул таклиф қилди, таъкидлайди Le Parisien. Хабар қилинишича, бу таклиф бир неча кундан бери амалда, лекин у француз клубини қониқтирмаяпти. «ПСЖ» раҳбариятининг фикрига кўра, бу пул миқдори жуда кичик, Коутиньо эса қиммат баҳолаб юборилган.
Мана икки ойдирки, юз минглаб хонкўнгликлар Пекиннинг улар автономиясига тажовузига қарши кўчаларга норозилик намойишига чиқяпти. Душанба куни иш ташлаш жамоат транспортини фалаж қилиб қўйди. Таъкидлаш жоизки, норозиликнинг ўзи яққол антикоммунистик характерга эга.