close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исламофобия Европа хавфсизлигига таҳдид солмоқда

Европа мамлакатларида ультра-ўнглар оммавийлиги ўсиб бораётган шароитларда исламофобия негизидаги жиноятлар сони ўсмоқда. Бу ҳақида Туркия сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар Фондининг (SETA) Европа мамлакатларида ксенофобиянинг ўсишига бевосита ёки билвосита хизмат қилган жараёнлар ва омиллар таҳлилига асосланган «2018 йил Европада исламофобия соҳасидаги вазият» мавзусидаги маърузасида гапирилади.

Маъруза муаллифларининг таъкидлашича, диний асосдаги жиноятчилик ўсиши нафақат мусулмонлар учун, балки бутун Европада барқарорликка ҳам таҳдид ҳисобланади.
Маърузада айтилишича, исламофобия Европа ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан, бизнес, таълим ва адлия соҳаларида намоён бўлмоқда.
"Андолу" хабар қилишича, Бельгияда ўтган йили исламофобия негизида 70 та ҳодиса қайд қилинган. Бунда 74 фоиз ҳолатларда мусулмон хотин-қизларга ҳужумлар ва уларни таҳқирлаш ўрин эгаллаган, дейилади маърузада.
Австрияда исламофобия негизидаги жиноятлар сони 2018 йил 540 тани ташкил қилди, бу ўтган йилга (309) нисбатан 74 фоизга кўпдир, қайд қилинади ҳужжатда.
Маърузада келтирилган маълумотларга кўра, 2018 йил Францияда ҳам мусулмонларга қилинган ҳужумлар сони ўсган. Бу мамлакатда мусулмонлар 676 марта ҳужумга учраган, бу ўтган йилга нисбатан 54 фоизга кўпдир.
Германияда ўтган йили мусулмонларга 678 та ҳужум қилинди, масжидлар яқинида 40 та иғвогарликлар амалга оширилди. Ультра-ўнглар Германияда муҳожирларни жойлаштириш марказларига 173 марта ҳужум уюштирдилар.
Норвегияда ўтган йили диний асосда 151 та жиноят содир этилди. Воқеаларнинг 91 фоизини   мусулмонларга ҳужум ва таҳқирлашлар  эгаллади.  Буюк Британияда 2011-2018 йилларда исламофобия негизидаги жиноятчиликнинг 415 фоизга ўсиши қайд этилди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase