close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Француз мусулмонлари тобора кўпроқ масжидларга ташриф буюрмоқда ва ҳижобни қўллаб-қувватламоқда

Францияда ислом ўсмоқда ва тобора кўплаб француз мусулмонлари ўз динини давлат институтларидан муҳимроқ деб ҳисобламоқда, бу эса ижтимоий, маданий ва сиёсий характердаги муаммоларни юзага келтиради. Жан-Жорес фонди ва «Le Point» ҳафталик журнали номидан Жером Фурке томонидан ўтказилган социологик тадқиқотга мувофиқ, 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган француз мусулмонларнинг 68% дан 74%гача бўлган қисми давлат мактабларида исломий ҳижоб ва «бошқа диний белгилар»ни тақиқлайдиган қонунга қарши.

Мусулмонларнинг 70%и юзини ниқоб билан «ёпиш»ни тақиқлайдиган қонун бу – ёмон деб ҳисоблайди. Айрим мутахассислар ниқоб асосий муаммога айланишидан хавфсирамоқда.

Уларни алмаштириш

Худди шу тадқиқотнинг ўзига кўра, француз мусулмонларининг 55%и ҳар жума масжидга боришини айтган. 1989 йил уларнинг сони атиги 16% бўлган. 49% мусулмонлар секуляризм ва давлат институтлари Францияда ислом амалиётига «мослашиши» лозим деб ҳисоблайди. 55% ходимлар «диний ўзига хослик иш жойида ҳам тасдиқланиши лозим» деб ҳисоблайди.
Бирин-кетин Францияда ислом ижтимоий ва маданий ўзига хослиги барча кўрсаткичлари миллий демография мусулмон аҳоли сони ўсишини намойиш этган охирги йигирма йилда ўсган. Жером Фуркенинг сўзларига кўра, «бир-бирини доим ҳам тушунавермайдиган жамиятлар архипелаги»га айланиб бораётган Францияда мусулмонлар тобора кўпаймоқда.
Францияда диний характердаги расмий статистика йўқ. Ҳамма тадқиқотлар ва ёндашувлар бир хил миллий эволюцияни таъкидлайди.
Анъанавий равишда Францияда 1990 йилда 4 миллион мусулмон бўлган деб ҳисобланади. Йигирма етти йилдан кейин нуфузли тадқиқотчилик маркази Пью (PRS) 2016 йилга келиб Францияда 5,7 миллион мусулмон бўлишини ҳисоблаб чиққан. Худди шу даврга оид кўрсаткичлар бўйича Демографик тадқиқотлар миллий институти (INED) «келиб чиқиши мусулмон бўлган» француз аҳолиси 67 миллион киши ичида 8 ярим миллион эркак ва аёлни ташкил қилади.

Иккинчи дин

Шак-шубҳасизки, ислом Францияда иккинчи дин ҳисобланади, бу антагонистик ва диний низолар келтириб чиқариши мумкин.
Жан-Жорес фонди номидан ўтказилган тадқиқотга мувофиқ, у ёки бу исломий рўмол ўраб юрадиган аёллар сони камайиб, француз мусулмонларининг 10%ига зўрға етади. Бироқ мусулмонлар орасида мактабларда рўмол ўрашни тақиқлайдиган қонунга қаршилик ўсмоқда. 2011 йил француз мусулмонларининг 60%и бу тақиқ «яхши» қарор деб ҳисоблаган. Бугунда уларнинг 70%и тақиқни ёмон деб ҳисоблайди.
ЕИ, Норвегия ва Швейцарияда 25,8 миллион
Pew тадқиқотчилик маркази томонидан эълон қилинган мувофиқларга кўра, 2016 йил ЕИ, Норвегия ва Швейцарияда 25,8 миллион мусулмон истиқомат қилган. Франция, Германия ва Буюк Британия бутун аҳоли сонига нисбатан мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатлар ҳисобланади.

Францияда 5,72 миллион

2016 йил Францияда 5,72 миллион мусулмон истиқомат қилган, бу тадқиқотда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умуман олганда, Франция аҳолисининг 8,8%ини мусулмонлар ташкил қилади.
Испанияда 1,18 миллион
2016 йил Испанияда 1,18 миллион мусулмон истиқомат қилган. Аҳолининг 2,6%ини мусулмонлар ташкил қилади. Франция, Германия, Буюк Британия, Италия ва Нидерландия билан биргаликда Испания ушбу рўйхатда юқори қаторлардан ўрин олган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase