close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Эроннинг «аҳмоқлиги» ҳақида гапирди

Саудия Арабистони нефт инфратузилмасига ҳужум ташкилотчилари ҳеч қандай стратегик мақсадни кўзламаган ва фақат ўз аҳмоқлигига таянишган, дея баёнот берди  Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон Ал Сауд CBS телеканалига.

Маълумки, ар-Риёд ва унинг ғарблик иттифоқчилари Эронни 14 сентябрь куни учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда Saudi Aramco заводларига кенг миқёсли ҳужумда айбламоқда, ваҳоланки, бу ҳужум учун жавобгарликни яманлик исёнчи-хусийлар ўзларига олган. Теҳрон ҳужумга алоқадорлигини рад этди.
Валиаҳд шаҳзоданинг фикрига кўра, жаҳон нефт захираларининг 5%ига ҳужум қилиш фикри фақат аҳмоқ одамнинг хаёлига келиши мумкин.
У ҳужум килганларнинг ягона стратегияси «ўз аҳмоқлигини» намойиш этиш бўлган ва улар бунинг уддасидан чиқдилар деб қўшимча қилди.
Аввалроқ Эрон хусийларнинг ар-Риёдга қилган Яманга нисбатан ракеталар ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолдаги ҳужумларни тўхтатиш борасидаги даъватини қўллаб-қувватлаганди. Акс ҳолда яманликлар ҳам худди шундай тарзда жавоб беришни айтишганди.



Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase