close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шимолий Кавказ энг соғлом минтақалар рейтингида етакчилик қилмоқда

Доғистон Республикаси аҳолининг соғлом турмуш тарзига мойилллик рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида 30 сентябрь, душанба куни эълон қилинган «РИА Новости» тадқиқот натижаларида айтилади. Иккинчи ўринни Чеченистон Республикаси, учинчи ўринни Қабардин-Болқор Республикаси эгаллаган. Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Кавказ қарийб  уч йилдан бери рейтингда етакчилик қилмоқда. Охирги ўринларни эса Узоқ Шарқ ва Узоқ Шимол эгаллаган.

Етакчи минтақалар ўнлигидан шунингдек, Адигей Республикаси, Краснодар ўлкаси, Пенза вилояти, Ингушетия Республикаси, Тамбов вилояти, Шимолий Осетия–Алания Республикаси ва Ставропол ўлкаси ўрин олган. Москва 31-ўринни, Москва вилояти 26-ўринни, Санкт-Петербург эса 45-ўринни эгаллади.
Агентлик экспертлари томонидан  спорт билан шуғулланувчи аҳоли сони, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиш ҳажми,   маст ҳолда содир этилган жиноятлар, шунингдек, алкоголдан заҳарланиш оқибатидаги ўлим ҳолатлари таҳлил қилинди.
Россияда энг тарқалган ёмон одатлар бу – спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш, лекин бу кўрсаткичлар аста-секинлик билан пасайиб бормоқда. Умуман олганда, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи кундалик амалиётга айланиб бормоқда, лекин тадқиқотда қайд этилганидек, аҳолининг кенг қатламларига тўғри одатларни сингдириш учун барча даражаларда ишларни давом эттириш зарур.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase