Шуниси эътиборлики, «Ёш келин» лойиҳасининг ҳар бир учрашуви ўн дақиқа Қуръон ўқиш билан бошланади. Икки ой давомида қизлар учун никоҳ, оналик, психология, уй хўжалиги юритиш мавзуларига бағишланган 7 та офлайн-учрашув ва никоҳ шартномаси, физиология, ажралиш ва бошқа мавзуларга бағишланган 6 та онлай-дарс бўлиб ўтади. Табрик нутқи ва танишувдан кейин қатнашчиларга «Ёш келин» кундаликлари тарқатилиб, уларда қизлар уйга вазифаларни тўлдириши ва доимий фойдали ишлар – урф-одатлар трекерини ўйлаб топишлари керак бўлади.
«Ёш келин» лойиҳасида кейинги учрашув 10 октябрда бўлиб ўтади, унда қатнашчиларга эр-хотиннинг никоҳдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил тушунтирилади.
«Ёш келин» лойиҳаси мусулмон ёшлари орасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади ҳамда татар халқи анъаналари ва шариат нуқтаи назаридан турли масалаларга бағишланади. Қатнашчиларга учрашув ва видеодарслар шаклида асл миллий қадриятлар - «бәби чәе», «бишек җыры», «кыз озату» ва бошқалар, никоҳнинг диний ва ҳуқуқий томонлари, эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маҳр ва никоҳ шартномаси, эркаклар ва аёллар психологияси ва ҳ.к. ҳақида ҳикоя қилиб берилади. Бундан ташқари, мусулмон хотин-қизлар миллий таомлар тайёрлаш, болаларга қараш, меҳмон кутишни ўрганиш имкониятини қўлга киритади. Психологлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, олимлар спикер сифатида иштирок этади. Курслар ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси Галеев масжидида соат 18:30 да бўлиб ўтади. Якуний машғулот 19 декабрда қизлар базми (аулак өй) кўринишида бўлиб ўтади. Шуниси эътиборлики, лойиҳада қатнашчилар ёши чекланмаган.
Қозонда мусулмон хотин-қизлар учун янги лойиҳа бошланди
Қозон шаҳрида «Ёш келин» аёллар лойиҳаси бошланди. Оқшом пайти Галеев масжидида лойиҳа қатнашчилари билан биринчи учрашув – танишув бўлиб ўтди. Биринчи йиғилишга 50 мингга яқин хотин-қизлар тўпланди. Биринчи суҳбатни Татаристон Республикаси МДБ ижтимоий бўлим раҳбари Ойгул хоним Биктимирова ва лойиҳа кураторлари амалга оширди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси