close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Покистон етакчиси ҳижоб ва қурол-яроғлар ҳақида

Покистон бош вазири Имрон Хон БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида исламофобия глобал муаммосини кўтариб чиқди ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини хавфли тенденцияларга қаратди. «Дунёда 1,3 млрд мусулмон истиқомат қилади. АҚШ ва Европа мамлакатларида миллионлаб мусулмонлар яшайди.

Исламофобия 11 сентябрдан бошлаб хавотирга соладиган суръатлар билан ривожланмоқда. Инсоният жамоалари ўзаро тушуниш асосида яшашлари керак, лекин исламофобия ўртага нифоқ солмоқда», – деди Покистон етакчиси, иқтибос келтиради IslamNews сайти India Today га ҳавола қилган ҳолда.
«Ҳижоб ўрайдиган мусулмон аёллар айрим мамлакатларда қийин масалага айланмоқда, гўёки ҳижоб бу қандайдир қурол каби. Бу исламофобия туфайли рўй бермоқда».
Покистон етакчисининг таъкидлашича, у одамлар исломни радика деб айтишларини тушунмайди – фақат битта ислом бор, деди Имрон Хон, терроризмнинг эса ҳеч қандай дини йўқ. «Ҳеч қандай дин радикализмни тарғиб қилмайди. Барча динларнинг асоси – раҳмдиллик ва адолатдир».

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase